• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тошкент шаҳар ИИББ баёноти нотўғри». ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган эркакнинг адвокати воқеа аслида қандай бўлганини маълум қилди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкентда бир фуқаронинг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олиниши тасвирланган видео тарқалган эди. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолатга изоҳ бериб, қўлга олинган фуқаро МЧЖлардан бирининг раҳбари экани ва у мажбурий солиқ тўловларидан бўйин товлаганини билдирган. «Xabar.uz» нашрининг Corporate Lawyer адвокатлик бюроси адвокати Азамат Эгамбердиевга таяниб маълум қилишича, воқеа аслида Тошкент ИИББ эълон қилганидан фарқ қилади.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Унга кўра, видео юзасидан берилган изоҳ аниқ фактларга асосланмаган ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Жумладан: «2 октябрь куни Миробод тумани ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан прокуратура органларининг қарорига кўра масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг раҳбари бўлмиш Сайидали М.нинг турар жойи аниқланган. Илгарироқ терговолди текширувлари давомида прокуратура ходимлари томонидан мазкур МЧЖ раҳбарияти мажбурий солиқ тўловларидан бўйин товлагани аниқланган», – дейилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот марказининг расмий хабарида. Бироқ 2 октябрь куни МЧЖга нисбатан тўпланган материаллар билан танишилганида департамент органлари томонидан Сайидали М.ни мажбурий келтириш тўғрисида қарор, унга юборилган чақирув қоғозлари, телеграмма ёки бирор бир телефонограмма мавжуд эмаслиги аниқланган. «Шундай экан, уни кўчада ҳеч қандай изоҳсиз, қўлига кишан таққан ҳолда машинага ‘босиб’ кетиш ўзбошимчаликдан бошқа нарса эмас», — дейди адвокат.

    Бундан ташқари, Сайидали М. МЧЖда 2019 йил февраль ойига қадар директор лавозимида ишлаган бўлиб, айни пайтда умуман бошқа масъулияти чекланган жамиятига раҳбарлик қилиб келмоқда. «Сайидали М. ишдан кетгандан кейин ўша МЧЖда мажбурий солиқ тўловларидан бўйин товлаганлиги аниқланган бўлса, бунга унинг нима дахли бор? Демак,Тошкент шаҳар ИИББ матбуот маркази томонидан берилган расмий хабарнинг ушбу қисми ҳақиқатдан умуман йироқ», — дея таъкидлайди адвокат.

    Шунингдек, адвокат Сайдали М.га нисбатан бошқа бир МЧЖ раҳбаридан дори воситаларининг олди-сотдиси келишуви бўйича қолган маблағни тўламагани борасида ариза келиб тушгани тўғрисидаги маълумотга ҳам эътироз билдирган.

    Таъкидланишича, Сайидали М. 2019 йил февраль ойидан буён типография ва қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга етказиб бериш фаолияти билан шуғулланиб келади. «Агар унга нисбатан ростан ҳам ариза келиб тушган бўлса, нега уни чақирув қоғози ёки телефон орқали ҳам чақирилмай куппа-кундузи, худди жиноятчини ушлагандай қўлига кишан урилиши керак? Ваҳоланки, унга нисбатан ариза тушганлигининг ўзи шубҳали», — дейди адвокат.

    «Расмий изоҳдаги гўёки тезкор ходимлар ўзларини таништириб ва хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, Сайидали М.га туман прокуратурасига унга нисбатан келиб тушган ариза бўйича ҳолатни аниқлаш учун бориш кераклигини айтишгани, бироқ фуқаро қочишга уриниб, фаол қаршилик кўрсатгани, шунинг учун ходимлар қонунчиликка мувофиқ унинг қўлларига кишан солиб прокуратурага олиб боришга мажбур бўлишганига оид  гаплар ҳам ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Видеотасвирда тасвирга олувчи шахс ‘нима учун?’ деган саволни камида 6-7 маротаба такрорлаган бўлиб, тезкор ходимлар ‘борганда биласиз’ деган жавобдан нариги ўтмаганини яққол кўринади. Яққол кўриниб турган ҳолатни инкор этиш — тезкор ходимларнинг айбини очидан очиқ яширишдан бошқа нарса эмас. Қолаверса, ўша пайтда фуқаронинг ёнида бўлган гувоҳлар тезкор ходимлар ўзларини таништириб, гувоҳномаларини кўрсатиб эмас, балки орқадан келиб, ‘таппа босишганини’ тасдиқлаши мумкин», — дея қайд этади адвокат.

    Адвокатнинг алоҳида таъкидлашича, қўлига кишан урилган ҳолда мажбуран Миробод тумани прокуратурасига олиб келинган Сайидали М. у ерда тахминан 40 дақиқа ўша ҳолатда ушлаб турилган. Туман прокурори ўринбосари қабулига олиб кирилганидан кейингина ҳолатга аниқлик киритилган ва қўлларидан кишан ечилган.

    Нашр воқелик бўйича қўшимча маълумот тўплаш мақсадида Бош прокуратура билан боғланган. Идора матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда ҳолат юзасидан Миробод тумани департаменти ва туман ИИБ тезкор ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари бошлаб юборилган. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

    Мавзуга доир: Тошкентда ёш йигитларнинг ички ишлар бўлимига олиб кетиш учун қўлга олинаётгани акс этган видео бўйича расмий изоҳ берилди

    15.10.2020, 12:11   Изоҳ (0)   40806
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентга уч йил ичида 300 та янги электробус олиб келиниши мумкин

    15.10.2020, 11:58

    Фарғонада Nexia’га уланган тиркаманинг узилиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

    15.10.2020, 11:34

    Касби тумани Қашқадарёда пахта режасини бажарган биринчи туман бўлди

    15.10.2020, 11:10

    «Бюджет маблағларидан бир сўм ҳам ишлатилмаган». Вазирлик 84 нафар ходимининг меҳмонхонада яшаши учун 1 млрд сўм сарфланганига изоҳ берди

    15.10.2020, 10:34

    Самарқандда талабанинг салкам 127 млн сўм контракт пулини тўлаб беришни ваъда қилиб, унинг 2200 долларини ўзлаштирган фуқаро 5 йилга қамалди

    15.10.2020, 10:10

    Ўрта Чирчиқда чорва ўғирлашга «ихтисослашган» жиноий гуруҳ қўлга олинди

    15.10.2020, 09:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57

    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

    Реклама | 5 июн, 21:54

    Меган Маркл илк бор қизи Лилибетнинг юзини кўрсатди

    Шоу-бизнес | 5 июн, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.