Фарғона вилояти Риштон туманида Nexia-2 русумли автомобилга уланган тиркаманинг узилиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ИИВ.
Маълумотларга кўра, 12 октябрь куни И.У. исмли фуқаро бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинанинг тиркамаси ҳаракат вақтида уланган жойидан чиқиб кетиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Оқибатда тиркамада бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек, тиркамада бўлган яна бир йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Фарғонада оралиқ масофа сақламаган Matiz трактор тиркамасига урилиши оқибатида автомобиль йўловчиси жароҳат олгани, Бухорода эса трактор тиркамасининг ағдарилиб кетиши оқибатида уч аёл вафот этгани, уларнинг бари қариндош бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)