• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бюджет маблағларидан бир сўм ҳам ишлатилмаган». Вазирлик 84 нафар ходимининг меҳмонхонада яшаши учун 1 млрд сўм сарфланганига изоҳ берди

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов вазирлик томонидан карантин пайтида меҳмонхона харажатлари учун сарфланган 1 миллиард сўмга яқин маблағ тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди. Вазирликнинг «Дарё»га маълум қилишича, ходимларни меҳмонхонада жойлаштириш учун сарфланган маблағлар бюджет ҳисобидан олинмаган.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати

    Эслатиб ўтамиз, Давлат харидлари бўйича очиқланган маълумотга кўра, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг 84 нафар ходими Тошкент шаҳрида жойлашган Inter Hotel меҳмонхонасида 22 сутка яшаб, уч маҳал овқатлангани ҳамда меҳмонхона анжуманлар залидан фойдалангани учун 918 миллион 677 минг 500 сўм тўлов амалга оширилган. Мазкур ҳолат ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

    Бугун ОАВ тарқатаётган маълумотларга изоҳ берар эканман, эътиборни нашрда етишмаётган баъзи тафсилотларга қаратмоқчиман.

    Ходимларни меҳмонхонага жойлаштириш тўғрисида қарор биринчи локдаун киритилиши билан боғлиқ бўлган вақт босими шароитида қабул қилинган. Эпидемиологик вазиятнинг ноқулай ривожланиши натижасида вазирлик олдида карантин чекловларининг қийин шароитида экспорт қилувчи корхоналар ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали иш учун минимал миқдордаги кадрларни кафолатлаш вазифаси турган эди. Ўрта менежмент ҳар бир бўлимнинг бир ёки иккита асосий мутахассиси билан биргаликда масофадан туриб ишлаш учун меҳмонхонада изоляция қилиниш сценарийси танланди. Ҳаммаси бўлиб вазирликнинг марказий аппарати ходимларидан 84 нафари танлаб олинди. Кўпинча, ходимлар уйдан масофадан ишлашга ўтказилди ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти барча хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда одатдагидек ишлашда давом этди.

    Меҳмонхонани турар жой учун белгилашнинг мантиқийлиги аниқ ва шаффофдир: Inter Hotel — бизга қарашли меҳмонхона бўлиб, уни Inter Forum ДУК бошқаради. Вазиятни бошқариш ва маблағни тежаш нуқтаи назаридан, бу шубҳасиз энг яхши вариант, бинобарин маблағ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизими ичида айланган. Бундан ташқари, ушбу харажатларни қоплаш учун бюджет маблағларидан бир сўм ҳам ишлатилмаган.

    Бундан ташқари, Inter Hotel юқори нарх категориясига тегишли меҳмонхоналардан бири эканлигига қарамасдан, биз шахсларни карантинда жойлаштириш учун меҳмонхоналарга тавсия этилган маблағдан четга чиқмадик. Бу бўйсунувчи ташкилот танловининг яна бир ижобий томони, аммо меҳмонхонанинг ўзи учун бизнинг ташаббусимиз «мажбурий» юкка айланмади: аксинча – локдаун шароитида биз меҳмонхоналар ходимларининг қисман бандлигини таъминладик.

    Шуни таъкидлашни истардимки, ушбу стратегия ўзининг самарадорлигини исботлади — 84 нафар ходимнинг ҳеч бири коронавирус билан касалланмаган. Бу вазирликнинг узлуксиз ишлашини ва натижада иқтисодий самараси юз миллионлаб эмас, балки триллионлаб сўмни ташкил этадиган лойиҳаларни амалга оширишни таъминлади.

    Бироқ келажакда ташқи сўровлар учун очиқ ташкилот сифатида биз оммавий ахборот воситаларидан конструктив ёндашувни кутиб қоламиз. Бизнинг фикримизча, вазирликнинг кейинги тушунтиришлари билан эмас, балки олдиндан олинган маълумотлари билан ушбу турдаги нашрлар бир ёқлама бўлмас эди. Умид қиламизки, охир-оқибат биз оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатларнинг айнан шу форматига келамиз.

    Азиз Воитов, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари 

    Маълумот учун, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2019 йилнинг январида Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси негизида ташкил этилган.

    15.10.2020, 10:34   Изоҳ (0)   28660
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда талабанинг салкам 127 млн сўм контракт пулини тўлаб беришни ваъда қилиб, унинг 2200 долларини ўзлаштирган фуқаро 5 йилга қамалди

    15.10.2020, 10:10

    Ўрта Чирчиқда чорва ўғирлашга «ихтисослашган» жиноий гуруҳ қўлга олинди

    15.10.2020, 09:56

    Ўзбекистон мактабларида таълим сифатини баҳолайдиган нодавлат ташкилот тузилади

    15.10.2020, 09:43

    Ўзбекистонда ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратиладиган бўлди

    15.10.2020, 08:54

    Деҳқонободда эри томонидан зўравонликка учраб келган 27 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди

    15.10.2020, 08:42

    Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев Сенат аъзолигидан чиқарилди

    15.10.2020, 08:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.