Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

SpaceX компанияси олдинлари кўпчилик ишонмаган жуда катта лойиҳаларни амалга ошира олишини исботлаб келмоқда. Бу сафар компания АҚШ ҳарбийлари учун ракета яратиш ниятида, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Фото: IXBT

Маълумотларга кўра, SpaceX АҚШ Қуролли кучлари билан ҳамкорликда 80 тонна юкни дунёнинг исталган нуқтасига 60 дақиқада элтишга қодир ракетани яратишни режалаштирмоқда. Бунинг учун у соатига 12 минг километр тезликда ҳаракатланиши керак. Таъкидланишича, бу шунчаки режа эмас: SpaceX дастлабки шартномани имзолаган бўлиб, унинг доирасида лойиҳа қиймати ва унинг техник имкониятлари баҳоланади. Илк синовлар 2021 йилдан бошланиши керак. Шунингдек, Exploration Architecture Corporation аэрокосмик компанияси тадқиқот кампаниясининг бир қисмига айланади.

Ҳозирча бу ҳақда бошқа маълумотлар йўқ. Тахминларга кўра, бу каби ракетани яратиш — худди шунча юкни космосга ташувчи ракетани яратишга қараганда осонроқ, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг устида олиб бориладиган ишлар узоқ вақт талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойида Илон Маск SpaceX компаниясининг Ер атрофи ва фазовий саёҳатлар учун сувда сузиб юрувчи космопортлар қуришни режалаштираётганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар