• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Меҳнат вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимининг аёлларни оқсочликка ўқитиш ҳақидаги фикрига муносабат билдирди

    8 октябрь куни Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида оқсоч аёлларга талаб ортиб бораётгани сабаб аёлларни бу касбга тайёрлаш тизимини шакллантириш таклифини берган эди. Турдимовнинг бу гаплари жамоатчилик орасида кескин танқидларга сабаб бўлди. Кейинчалик Самарқанд вилоят ҳокимлиги ижтимоий тармоқлардаги танқидларга муносабат билдириб, Турдимов ушбу фикри билан аслида нима демоқчи бўлганини тушунтирди. Блогерлар ва ижтимоий фаол фуқаролар Самарқанд вилоят ҳокими жўяли таклиф бергани, уни нотўғри талқин қилмаслик кераклиги ҳақида постлар қолдирган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳам ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган оқсоч аёллар мавзусига муносабат билдирди. Вазирлик ахборот хизмати эълон қилган постда Турдимовнинг гаплари эслатиб ўтилмаган, аммо постнинг мазмуни оқсочлар, умуман, меҳнат муҳожирларини касбга тайёрлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

    «Охирги кунларда оқсоч аёллар билан боғлиқ масалалар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни хорижга ишга жалб қилишдан олдин чет тиллари ва турли зарурий касбларни ўргатиш бўйича механизм яратилган.

    11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорлари, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар бу борадаги ишлар қамровини янада кенгайтирди.

    Хусусан, республикада 30 та касбга ўргатиш марказлари, 14 та мономарказ, маҳаллаларда 136 та касбга ўргатиш ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Мазкур марказларда фуқаролар мамлакатимиз ва хориж меҳнат бозорида энг зарур бўлган касблар бўйича ўқитилади.

    Бундан ташқари, Россиянинг йирик шаҳарларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини рус тили ва касбларга бепул ўқитиш бошланди.

    Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида ёш болалар учун энага ва тарбиячи ёрдамчиси мутахассислари тайёрланмоқда. Курс давомида тингловчилар боғча ёшидаги болалар психологияси, уларни парваришлаш ва индивидуал ёндашиш усулларини ўрганади. Курс якунида уларга давлат намунасидаги сертификат берилади. Вилоятларда ташкил этиладиган мономарказларда ҳам худди шу каби мутахассисликлар бўйича хотин-қизлар ўқитилади.

    Бугунги кунда ташқи меҳнат миграцияси соҳасида Россия, Туркия, Қозоғистон каби давлатлар билан келишув шартномалар мавжуд ва ушбу ҳужжатлар доирасида ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

    Шунингдек, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизими йўлга қўйилган бўлиб, бунинг учун меҳнат масалалари бўйича атташе лавозимлари жорий қилинган. Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Самара, Уфа, Новосибирск, Екатеринбург шаҳарларида ва Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналари очилган, яқин вақтларда Япония, Қозоғистон, БАА ва Туркияда ҳам ваколатхоналар очиш режалаштирилган.

    Агар рақамларга мурожаат қилинса, 2020 йилнинг ўтган даврида хорижда юрган 50 минг нафарга яқин фуқароларга турли кўринишда ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган.

    Албатта, соҳада ечимини кутаётган муаммолар талайгина, шу билан бирга мавжуд муаммоларни ижобий ҳал қилишга қаратилган амалий ишлар ҳам олиб борилмоқда. Хорижга ишлаш учун кетишдан олдин турли касб ва чет тилларини ўрганиш истагидаги фуқароларимиз туманлардаги бандликка кўмаклашиш марказлари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вилоятлар филиалларига мурожаат қилишлари сўралади», – дейилган вазирликнинг оқсоч аёллар, умуман, меҳнат муҳожирларига ёрдам кўрсатиш йўналишидаги баёнотида.

    12.10.2020, 15:26   Изоҳ (0)   30265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади

    12.10.2020, 14:12

    «Охирги умидим Сенат раисидан». Самарқандда адолатсизликка дуч келган аёл вилоят масъуллари билан учрашолмаётганини айтмоқда

    12.10.2020, 13:41

    МИБ директори Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди

    12.10.2020, 13:26

    Аёлига боласининг ахлатини едирган эркак ҳолат қандай юз берганини гапириб берди (видео)

    12.10.2020, 13:11

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    12.10.2020, 12:50

    Самарқанд вилоятига янги бош архитектор тайинланди

    12.10.2020, 11:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.