Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратхўжаев Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлигида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинган.
Ботир Қудратхўжаев 2014−2016 йилларда Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган, 2016—2017 йилларда эса Тошкент шаҳри прокурори бўлган.
У 2017 йил июнидан ҳозирга қадар Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Хоразм вилоятининг собиқ прокурори Жаҳонгир Ҳотамов Акмалхўжа Мавлонов ўрнига Наманган вилоятига прокурор этиб тайинланган эди. Акмалхўжа Мавлоновнинг ўзи эса Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинланган.
Изоҳ (0)