Бир вақтлар Ҳиндистонда эрта турмуш қуриш авж олган эди. 13 яшар Маҳатма Гандининг ота-онаси уни тенгдоши Кастурбага уйлантириб қўйган. Кейинроқ Ганди мавжуд тизим болалар эксплуатациясига сабаб бўлишини тушуниб етган ва қизларни 14, йигитларни 18 ёшда турмуш қуришига асосланган қонун лойиҳасини қабул қилган. 1978 йилда қонунга ўзгартириш киритилган ва турмуш қуриш ёши йигитлар учун 21, қизлар учун 18 ёш этиб белгиланган. Болливуд юлдузлари орасида ҳам эрта турмуш қурган ва она бўлган аёллар йўқ эмас. «Яндекс Дзен» платформасида эрта фарзандли бўлган машҳур аёллар кимлар эканига тўхтаб ўтилди.

Димпл Кападия

Фото: «Яндекс Дзен»

Димпл Кападия 1973 йилда 15 ёшида Болливуд юлдузи 31 яшар Ражеш Кҳаннага турмушга чиққан.«Бобби» фильмининг суратга тушиш жараёнида Димпл қизи Твинклга ҳомиладор бўлган. Риши Капур 2015 йилда Твинкл Кҳаннани туғилган куни билан табриклаб, қуйидагича твит ёзган:

«Туғилган кунинг билан табриклайман, азизам! «Бобби» фильмида онангга серенада куйлаганимда сен унинг қорнида бўлгансан».

Димпл ва Ражешни «Бобби» фильмининг суратга олиш ишлари якунланганидан кейин турмуш қурган, деб ҳисоблаган мухлислар Ришининг бундай табригида кейин ажаблана бошлаган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Кейинчалик Риши, Ражеш ва Димпл «Бобби» нинг суратга олинишидан аввал турмуш қургани ва бу вақтда актрисанинг уч ойлик ҳомиласи бор бўлганини таъкидлаб, ойдинлик киритган. Димпл 16 ёшида, турмуш ўртоғининг туғилган кунида она бўлган. Иккинчи қизини эса 20 ёшида дунёга келтирган.

Кришна Капур

Фото: «Яндекс Дзен»

Раж Капур 21 ёшида 16 яшар Кришнага уйланган. Тўй 1946 йилда бўлиб ўтган, келаси йил эса уларнинг оиласида ўғил фарзанд Рандхир дунёга келган. 30 ёшдан ошганда Кришна 5 фарзанд: Рандхир, Риши, Ранжив ҳамда икки қизи Рима ва Ританинг онаси бўлган.

Аша Бхосле

Фото: «Яндекс Дзен»

Хонанда Аша опаси Лата Мангешкарнинг шахсий котиби Ганпатрао билан қочиб кетганида 16 ёшда бўлган. Уларнинг яширин унаштирилгани Мангешкар оиласини ғазаблантирган, улар қаршилик қилган. Лата Ашидан воз кечган, унинг фарзанд кутаётгани маълум бўлганидан кейингина оилавий муносабатлар юмшаган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Аша 16 ёшида Хемантани дунёга келтирган. Кейин Ананд ва Варша туғилган, аммо уч фарзанд оилани сақлаб қолишга сабаб бўла олмаган. Аша фарзандларини олиб, эрини тарк этган ва орадан вақт ўтиб бошқа турмуш қурган.

Сарож Хон

Фото: «Яндекс Дзен»

Машҳур рақслар муаллифи Сарож Хон 13 ёшида хореограф Соҳанлал билан турмуш қурган. Бу вақтда унинг эри бир неча марта турмуш қурган, аммо Сарож бундан бехабар бўлган. 17 ёшида 3 нафар фарзанди бўлган Сарож турмуш ўртоғининг оиласи ва 4 фарзанди борлигидан хабар топган. Ноҳақликка чидай олмаганидан кейин ажрашган ва ўзини ижодга бағишлаган. Орадан бир неча йил ўтиб бошқа оила қурган Сарож ҳозирда Дубайда рақс институтини бошқараётган қизи Суканя Хонни дунёга келтирган.