• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Александр Лукашенко Беларусь ва Қирғизистондаги воқеалар таққосланаётганига муносабат билдирди

    Беларусь президенти Александр Лукашенко Беларусь ва Қирғизистонда юз бераётган воқеаларни таққосламасликка чақирди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

    Фото: «БелТА»

    Фото: «БелТА»

    Лукашенко Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий тўқнашувлар ва Қирғизистондаги навбатдаги ички сиёсий инқироз ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳодисаларнинг барчасида Беларусдаги сценарий каби ташқи бошқарув белгилари кўриниб турибди.

    «Сўнгги пайтларда Беларусдаги воқеалар ва Қирғизистондаги ‘муваффақиятли’ давлат тўнтариши таққосланмоқда. Айтишим керакки, бу умуман нопрофессионал таққослов, биз бу ерда параллел чизиқларни чизишимиз керак эмас», —дея таъкидлаган Лукашенко.

    «Бизни бу каби воқеалардан нима тўхтатиб қолди? Рақибларимиз томонидан қаттиқ танқид қилинадиган ҳукумат вертикали. У ерда бундай вертикал йўқ. Бу Беларусдаги баъзи сиёсатчилар интилаётган нарса. Улар мамлакатни партия белгилари бўйича бўлишни хоҳлайди. Мана, марҳамат, у ерда президент деярли ҳеч қандай ваколатга эга эмас. Шунинг учун уни бу вазият учун қоралаш керак эмас. Улардаги вазият, тахминан, Беларусда 1990 йиллар ўртасида бўлган вазиятга ўхшайди. Бу кечаги сиёсий рақибларимиз чақираётган нарса: 1994 йилги конституцияни қайтариш. У ерда эса учинчи инқилоб», — дея маълум қилди Беларусь раҳбари.

    Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда ҳукуматнинг кучсиз вертикалига бошқа муаммолар қўшилган: қабилалар кураши, олигархлик, ўлчови йўқ коррупция. «Бунинг ҳаммаси ҳукумат йўқлигининг натижаси. Ҳукумат бўлмаса, эртага қабилалар, олигархлар пайдо бўлади ва мамлакатни бўлиб олади. Энг хавфлиси шундаки, бундай оқибатларни ҳеч бир давлат истисно қила олмайди, шу жумладан биз ҳам. Ҳокимиятни эгаллаб олиш — нафақат давлат, балки хусусий мулкнинг дарҳол бўлиб олиниши. Ҳеч бир давлат бунга йўл қўймаслиги керак», — дея қўшимча қилди Лукашенко.

    Унинг айтишича, Беларусда Қирғизистондаги каби воқеаларнинг юз бермаслигига яна бир сабаб классик инқилобий кайфият учун омилларнинг мавжуд эмаслиги ҳисобланади.

    Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 август куни президентлик сайлови бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, мухолифат вакили Светлана Тихановская 10,1 фоиз овоз тўплаган. Александр Лукашенко эса 80 фоиз овоз олган. Сайловларни сохталаштириш ҳақидаги маълумотлар фонида Беларусда оммавий норозилик намойишлари бошланди ва ҳалигача давом этмоқда. Тихановскаянинг ўзи эса мағлубиятини тан олмади ва ўзини «Беларусь халқи томонидан сайланган ягона етакчи» деб атади.

    Ҳозирги пайтда Тихановская Европада бўлиб турибди. У сайловдан бир неча кун ўтгач, Беларусдан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бунга мамлакат расмийларининг ундан сайлов натижаларини тан олишни талаб қилиб ўтказган босими ва таҳдидлари сабаб бўлгани маълум қилинган.

    Қирғизистонда 4 октябрь куни парламент сайлови бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларга кўра, парламентда депутатлик ўрнига эга бўлиш учун зарур бўлган етти фоизлик довондан тўртта партия ўта олди. Бунда парламентдаги ўринларнинг ярмини умумий ҳисобда «Биримдик» ва «Мекеним Қирғизистон» партиялари эгаллади. Қайд этилишича, «Биримдик» партияси президент Сўронбой Жээнбеков оиласи билан яқин алоқаларга эга, иккинчи партия эса Қирғизистондаги энг нуфузли кишилардан ҳисобланадиган ака-ука Матраимовлар билан боғлиқ.

    Сайлов натижаларидан норози бўлган минглаб кишилар 5 октябрь куни намойишга чиқди. Намойишлар тартибсизликка айланиб кетди, тартибсизликларда бир неча юз киши жароҳат олди, бир киши вафот этди. Намойишчилар мамлакат парламенти ва президент администрацияси жойлашган бинони эгаллаб олди, шунингдек, мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ва собиқ бош вазир Сапар Исаковни қамоқдан озод қилди.

    Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 6 октябрь куни парламент сайлови натижаларини ҳақиқий эмас деб топди.

    Норозилик намойишлари фонида Бишкек шаҳрига намойишчилар томонидан янги мэр тайинланди. Аммо шаҳарнинг расмий раҳбари Азиз Суракматов истеъфо ҳақида ариза ёзмади. Президенти Сўронбай Жээнбеков содир бўлган воқеаларни ҳукуматни ноқонуний эгаллашга уриниш деб атади. Шунингдек, давлатнинг яхлитлиги, халқнинг бирлиги ва жамиятнинг хотиржамлигини бирламчи деб атаб, муайян шароитларда лавозимдан кетишга тайёрлигини билдирди.

    9 октябрь куни Қирғизистон президенти ҳукумат ва бош вазирни истеъфога чиқарди. Бишекда 9 октябрь соат 20:00 дан бошлаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди, шаҳарга ҳарбий бўлинмалар ва ҳарбий техника киритилди.

    10.10.2020, 08:42   Изоҳ (0)   32432
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина Олий суди Владимир Зеленскийни президентлик вазифасини бажараётганида украин тилида гапиришга мажбур қилди

    10.10.2020, 07:25

    Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси собиқ президентга суиқасд уюштирилганини маълум қилди (видео)

    09.10.2020, 22:12

    Илҳом Алиев Озарбайжон ва Тоғли Қорабоғ ўртасидаги тўқнашув чизиғи ёриб ўтилганини маълум қилди

    09.10.2020, 21:32

    Александр Лукашенко Светлана Тихановскаяга Литвада яшаши учун 15 минг доллар берганини маълум қилди

    09.10.2020, 21:14

    Қирғизистон президенти Бишкекка ҳарбий бўлинмаларни киритди. Шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    09.10.2020, 20:12

    Қирғизистонда разведка ходимлари Хавфсизлик кенгаши котибини бинодан ҳайдаб чиқарди

    09.10.2020, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.