Жанубий Америка минтақаси жамоалари ўртасида 2022 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралаш босқичи 9 октябрь, жума куни старт олди.
Аргентина жамоаси ўз майдонида Эквадорни қабул қилди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Лионель Месси пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ҳисобни очди. Мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.
Уругвай терма жамоаси Чилига қарши ўйин ўтказди. 39-дақиқада Луис Суарес жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Алексис Санчес мувозанатни тиклади. Уругвайликлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Макси Гомеснинг голи эвазига ғалабани илиб кетди.
Яна бир ўйин Парагвай ва Перу жамоалари ўртасида кечди. Унда жамоалар жанговар дуранг қайд этди.
ЖЧ—2022 саралаши, КОНМЕБОЛ
1-тур баҳслари
9 октябрь, жума
Аргентина — Эквадор 1:0
Гол: 1:0 – 13, пенальти Месси.Аргентина: Армани, Отаменди, Тальяфико, Монтиел (Фойт, 84), Акуня (Салвио, 66), де Пауль, Мартинес, Окампос (Домингес, 84), Паредес, Мартинес (Аларио, 76), Месси.
Эквадор: Домингес, Арреага, Феригра (Пресиадо, 46), Эступиньян, Арболеда, Франко, Ибарра (Плата, 64), Груэсо, Мена (Эстрада, 87), Валенсия, Кайседо (Ибарра, 79).
Огоҳлантиришлар: Паредес (21), Валенсия (43), Отаменди (78).
Уругвай — Чили 2:1
Голлар: 1:0 – 39, пенальти Суарес, 1:1 – 54 Санчес, 2:1 – 90+3 Макси Гомес.Уругвай: Кампанья, Касерес, Годин, Виня, Коатес, де Арраскаэта (Родригес, 76), Вальверде, де ла Крус (Нандес, 56), Бентанкур (Арамбарри, 76), Суарес, Родригес (Макси Гомес, 87).
Чили: Арьяс, Серралта, Диас (Роко, 83), Диас, Вегас, Видаль, Арангис, Санчес, Баэса, Варгас (Давила, 68), Фуэнсалида (Пинарес, 68).
Огоҳлантиришлар: Коатес (55), Бентанкур (59), Серралта (75), Баэса (90), Макси Гомес (90).
Парагвай — Перу 2:2
Голлар: 0:1 – 52 Каррильо, 1:1 – 66 Ромеро, 2:1 – 81 Ромеро, 2:2 – 85 Каррильо.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)