Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган икки нафар футболчи — Элдор Шомуродов ва Ҳожиакбар Алижонов БААга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.
Қайд этилишича, яқинда «Женоа» билан шартнома имзолаган Элдор Шомуродов Италияда меҳнат фаолиятига рухсат берувчи виза масалалари сабаб Тошкентда қолишга мажбур бўлган.
«Пахтакор» ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов эса аввалги жароҳатларининг асорати сабаб Эронга қарши учрашувда ўзини ноқулай ҳис қилган. Терма жамоа мураббийлар штаби ва шифокорлари ўзаро маслаҳатлашган ҳолда футболчини жиддий жароҳатдан асраш учун унга таътил беришга ва жароҳатини тўлиқ даволаб олишга имконият яратишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ўртоқлик ўйини 12 октябрь куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)