• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гулистондаги коронавирус марказида юз берган портлашнинг тахминий сабаби маълум қилинди

    Гулистон шаҳридаги «Алпомиш» спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирусга гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида юз берган портлаш кислород баллони ичидаги кислородга мой қолдиғининг аралашгани сабабли юз берган бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Дарё»га Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси маълум қилди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Қўмита томонидан маълум қилинишича, Гулистон шаҳар Гулистон кўчасида жойлашган «Алпомиш» спорт мажмуасидаги 450 ўринли COVID-19 инфекциясига гумон қилинган ва касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш маркази 2020 йил 26 август куни ташкил этилган. 2020 йил 7 октябрь куни ушбу марказда жами 403 нафар COVID-19 инфекциясига гумон қилинган ва касалланган беморлар даволанаётган эди.

    Таъкидланишича, 2020 йил 7 октябрь куни соат 08:13 да марказда беморларга тиббий муолажа кўрсатиш учун асосий станциясида 12 та ва захира станциясида 12 та 400 литрли кислород баллонлари ўрнатилган эди. Асосий станциясида мавжуд 12 кислород баллондан 1 таси портлаган, портлаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.

    Қўмитанинг хабар беришича, портлаш оқибатида бир киши оғир тан жароҳати олган, мажмуадаги қолган кислород баллонлари зарарсизлантирилиб, марказда даволанаётган 403 нафар беморлар Республика шошилинч тез ёрдам маркази Сирдарё вилояти филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига жойлаштирилган. Мажмуа ва унинг атрофида жойлашган биноларга моддий зарар етган, моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Марказга ўрнатилган кислород баллонларини техник ҳолати бўйича хизмат кўрсатувчи Lena-Lux хусусий корхонасининг оператори, Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Эхвальд Анатолий Николаевич юз берган портлаш оқибатида оғир тан жароҳати олган.

    Маълум қилинишича, ҳодиса содир бўлган жойдан тахминан 700-800 метр узоқликдаги Гулистон шаҳар 3-мавзе ҳудудида жойлашган 2, 4, 5-уйлар олдида мой изларининг қолдиқлари мавжуд ҳолда кислород баллонларининг қисмлари топилган. Ҳодиса жойида портловчи модда излари ва портлаш қурилмаларининг қисмлари аниқланмаган.

    «Мутахассисларнинг дастлабки текширув тахминларига кўра, портлашнинг келиб чиқишига кислород баллонларидаги кислородларга мой қолдиқларининг аралашганлиги сабаб бўлган», — дейилади қўмита хабарида.

    Қўмита хабарига кўра, ҳодиса жойига бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холмаҳматов, ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Азиз Икромов, вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев, вилоят прокурори, ДХХ бошлиғи, ИИБ бошлиғи, ФВБ бошлиғи, ССБ бошлиғи етиб борган.

    Шунингдек, тегишли ташкилотларнинг тезкор-қидирув ва қутқарув кучлари жалб қилиниб, портлаш оқибатлари бартараф қилинмоқда.

    Бундан ташқари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг терговчи ва бошқа тезкор ходимларидан иборат 2 та тезкор тергов гуруҳи, тезкор маълумотлар ва фавқулодда ҳолатлар бўйича штаб, ахборот-таҳлил гуруҳи тузилган.

    Ҳозирда мутахассислар томонидан портлаш келиб чиқишнинг аниқ сабаблари ўрганиш учун батафсил текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Қўмита томонидан билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов тезкор гуруҳи тузилган.

    Ҳозирги вақтда мазкур ҳодиса юзасидан махсус текшириш ўтказиш борасида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг буйруғи чиқарилган. Воқеа сабабларини ўрганиш давом этмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида 7 октябрь куни Бош прокуратура томонидан маълум қилинганди.

    Мавзуга доир: 

    • Гулистондаги коронавирус марказида юз берган портлаш оқибатлари (фото+видео)
    • Кун фотоси: Гулистонда портлаш юз берган мажмуадан кислород баллонини қучоқлаб ётган коронавирус бемори эвакуация қилинмоқда

    08.10.2020, 21:26   Изоҳ (0)   78849
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»ни шакллантириш бўйича вазифаларни белгилаб берди

    08.10.2020, 21:12

    Самарқандда 15 кишининг товуқ кабобидан заҳарланиши сабаби маълум қилинди

    08.10.2020, 20:42

    Америкалик аёл Ўзбекистондан юборилган «посилка»даги совға ўғирланганини айтди. «Ўзбекистон почтаси» бунга муносабат билдирди

    08.10.2020, 20:27

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Қирғизистондаги воқеаларни муҳокама қилди

    08.10.2020, 19:41

    Тошкентда хотинини боласининг ахлатини ейишга мажбур қилган эркак қўлга олинди

    08.10.2020, 19:26

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 60 мингдан ошди. Касалланганлар сони аслида бундан икки-уч баробар кўп бўлиши мумкин

    08.10.2020, 19:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.