• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 60 мингдан ошди. Касалланганлар сони аслида бундан икки-уч баробар кўп бўлиши мумкин

    Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар сони расман 60 минг кишидан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 октябрь соат 18:00 ҳолатига доир маълумотларига кўра, мамлакатда жами 60026 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ дастлабки расмий тасдиқланган ҳолат 15 март куни, бир неча кун аввал Франциядан қайтган шифокор аёлда қайд этилган эди (айни вақтда ҳукумат вакиллари касаллик бундан анча аввал кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмайди).

    Расман тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 28 март куни 100 дан, 7 апрель куни 500 дан, 14 апрель куни 1000 дан, 29 апрель куни 2 мингдан, 14 июнь куни 5 мингдан, 5 июль куни 10 мингдан, 27 июль куни 20 мингдан, 10 август куни 30 мингдан, 26 август куни 40 мингдан, 19 сентябрь куни 50 мингдан ошган эди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшимча қилишича, 8 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра шу вақтгача тасдиқланган беморларнинг 56837 нафари (94 фоизи) соғайган, касаллик асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 496 нафарга етган («Дарё» нашри 22 сентябрга қадар юритган алоҳида статистика бўйича, қурбонлар сони камида 19 нафарга кўп).

    Касалланганлар сони 60 мингдан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин

    Ўзбекистон ҳукумати коронавирус статистикасига доир рақамларни яшириш ёки уларни бузиб кўрсатишдан манфаатдор эмаслигини мунтазам таъкидлаб келса (шундай баёнотларнинг сўнггиси 7 октябрь куни берилди), аслида касалланганлар сони расмий статистикадагидан икки-уч баробарга кўп бўлиши мумкинлигини айнан шу ҳукумат тузилмаларига алоқадор масъуллар ҳам, шу ҳукумат қошида тузилган Республика махсус комиссияси ҳам тан олган, таъкидлаган.

    Июль ойида карантин тартиби қайта кучайтирилиши арафасида, 8 июль куни ташкил этилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш бўйича штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов COVID-19’ни юқтириб олганлар сони расмий статистикадагидан икки-уч баробарга кўп бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.

    «Касалланганлар сони кунига 350 тага кўпайяпти дегани — бу биз билган статистика. Буни орасида ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, лекин аслида касалланган, симптомсиз юрган беморлар сони икки-уч баробар кўпроқ ҳам бўлиши мумкин…ПЗР таҳлилининг жавоби чиқишига икки-уч кун, ҳатто бир ҳафтагача вақт кетиб қоляпти, бу вақтнинг ичида эса ПЗРи борми, йўқми, деб гумонда турган бемор халқнинг ичида юрибди, кун сайин бештага юқтиряпти, у беш киши бошқа 25 кишига юқтириб, касалларнинг сони шу тариқа кўпайиб кетяпти», — деганди Оқилов.

    9 июль куни эса Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда кучайтирилган карантин тартиби қайта тикланиши сабабларини изоҳларкан, «расмий статистика фақат аниқланган касалланиш ҳолатларини қайд этаётгани, ҳақиқий ҳолат, бошқа мамлакатлардаги каби, бир неча баробар фарқли бўлиши мумкин»лигини тан олган эди. «Сабаби ҳамма беморлар ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилмаяпти, симптомсиз беморларни эса ҳисобга олишнинг имкони йўқ», — дейилганди комиссия мурожаатида.

    Тошкент тиббиёт академияси проректори, ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов 20 сентябрь куни «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Студия 24» дастуридаги чиқишида расмий статистикага фақат расман мурожаат қилиб ёки даволаш муассасаларида тест топширган ва тестининг натижаси мусбат чиққан фуқароларгина киритилганини айтиб ўтганди.

    «Тест деяпмиз, бу расмий мурожаат қилган ёки даволаш муассасаларида тест олинган беморлар сони, лекин тест топширмай, вирусни юқтириб олиб, касалликни ўзида тўлиқ ўтказган фуқароларимиз ҳам кам эмас... Фуқаролар ўртасида саволлар шунчалик кўп бўлдики, тўрт-беш марта тест топширган, аммо ҳар сафар тест натижаси манфий чиққан, шунга қарамай унда касалликнинг клиник белгиси бор. Маълум бир вақт, бир ярим ой ўтгач у организмидаги антитанани аниқлаш учун қонидан тест топширса, натижа мусбат чиққан. Яъни бу фуқаро касалликни ўзида тўлиқ ўтказган, деган хулоса бериш мумкин. Шу боис бугунги кунда касалликни бошидан ўтказган фуқароларимиз ҳам кўп», — деганди ТошТА проректори Шуҳрат Боймуродов.

    Давлат статистика қўмитаси маълумотлари бўйича, 8 октябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 34 404 850 нафарни ташкил этмоқда. Агар расмий статистика бўйича Ўзбекистонда 60 026 кишида коронавирус аниқланганини ҳисобга олсак, мамлакат аҳолисининг 0,17 фоизига тенг қисмидагина COVID-19 расман тасдиқланган.

    Мавзуга доир: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати коронавирус бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирди

    08.10.2020, 19:09   Изоҳ (0)   143919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда бўйнига арқон боғланиб «самосуд» қилинган фуқаро видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    08.10.2020, 18:25

    «Газпром» Ўзбекистондан газ сотиб олишни бутунлай тўхтатди — «Интерфакс»

    08.10.2020, 18:12

    Журналистнинг саккиз ойлик саргардонлиги: Ҳуқуқ посбонлари айбдор бош шифокорни жаримага тортолмаяпти

    08.10.2020, 17:42

    Тошкент метрополитенида 1 ноябрдан жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

    08.10.2020, 17:12

    Украинанинг SkyUp Airlines компанияси Тошкент ва Киев ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

    08.10.2020, 16:41

    Ўзбекистон август ойида 31,7 тонна олтин сотгани маълум бўлди

    08.10.2020, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.