• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Қирғизистондаги воқеаларни муҳокама қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни батафсил кўриб чиқди. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва қардошлик ришталари, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган фаол мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

    Коронавируснинг глобал миқёсда тарқалиши оқибатларини самарали енгиб ўтиш мақсадида амалий ҳамкорлик бўйича, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транзит, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим тармоқлардаги лойиҳаларни илгари суриш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шу маънода икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан ўтган ойда ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувларнинг самарали натижалари ижобий баҳоланди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида қабул қилинган қарорлар ва эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилди.

    Тизимли ва барқарор тус олаётган ушбу муҳим формат доирасида сермаҳсул мулоқот олиб борилаётгани мамнуният билан таъкидланди.

    Кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида хавфсизлик, иқтисодиёт, инновациялар, транспорт, фан, таълим ва маданият соҳалари кўрсатиб ўтилди.

    «Давлат раҳбарлари Қирғизистондаги воқеалар ривожига алоҳида тўхталди. Ушбу мамлакатдаги вазият Қирғизистон конституциясига мувофиқ ҳолда тез фурсатда барқарорлашиши зарурлиги қайд этилди», — дейилади хабарда.

    Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Россия ва Тожикистон президентлари билан Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилганди.

    Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни Бишкекда ҳукуматни қўллаб-қувватловчи икки партия ғолиб чиққач парламент сайловлари натижаларига қарши намойишлар бошланди. Тинч бошланган акциялар кечга бориб, ҳуқуқ-тартибот органлари билан тўқнашувларга айланиб кетди. Бир неча юз киши яраланди, бир киши вафот этди.

    6 октябрь тонгида намойишчилар Қирғизистон парламенти ва президент маъмурияти жойлашган бинони эгаллади. Шундан сўнг намойишчилар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига қараб йўл олди ва махсус хизмат ходимлари билан музокаралардан сўнг улар собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ўтган йилдан буён ҳибсда сақланаётган МХДҚ тергов изоляторидан озод қилди. Колониядан, шунингдек, Атамбаев даврида ҳукуматни бошқарган собиқ бош вазир Сапар Исаков ҳам озод этилди.

    Шу куни Марказий сайлов комиссияси парламент сайловлари натижаларини ҳақиқий эмас деб топди, парламент раҳбари ва бош вазир Кубатбек Бўронов истеъфога чиқди.

    Норозилик намойишлари фонида Бишкек шаҳрига намойишчилар томонидан янги мер тайинланди. Аммо шаҳарнинг расмий раҳбари Азиз Суракматов истеъфо ҳақида ариза ёзганича йўқ. Қирғизистон резиденти Сўронбай Жээнбеков содир бўлган воқеаларни ҳукуматни ноқонуний эгаллашга уриниш деб атади.

    Мавзуга доир: Қирғизистонда янги инқилоб бошландими? Одамлар нимадан норози? Бу норозиликларни Беларусдаги намойишлар билан таққослаш мумкинми?

    08.10.2020, 19:41   Изоҳ (0)   27135
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда хотинини боласининг ахлатини ейишга мажбур қилган эркак қўлга олинди

    08.10.2020, 19:26

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 60 мингдан ошди. Касалланганлар сони аслида бундан икки-уч баробар кўп бўлиши мумкин

    08.10.2020, 19:09

    Навоийда бўйнига арқон боғланиб «самосуд» қилинган фуқаро видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    08.10.2020, 18:25

    «Газпром» Ўзбекистондан газ сотиб олишни бутунлай тўхтатди — «Интерфакс»

    08.10.2020, 18:12

    Журналистнинг саккиз ойлик саргардонлиги: Ҳуқуқ посбонлари айбдор бош шифокорни жаримага тортолмаяпти

    08.10.2020, 17:42

    Тошкент метрополитенида 1 ноябрдан жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

    08.10.2020, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20

    Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 17 август, 14:53

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.