Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Эронга имкониятни бой бериб қўйди (1:2).
Учрашувнинг 53-дақиқасида Элдор Шомуродов эронликлар дарвозасини ишғол қилди. Бу Эрон дарвозасига Тошкентда урилган илк гол бўлиб тарихга кирди.
Бунга қадар «оқ бўрилар» форслар дарвозаси томон икки бор йўл топган ва уларнинг иккиси ҳам Эрондаги ўйинда рўй берганди. Шунингдек, Шомуродов Эрон дарвозасини ишғол эта олган тарихдаги иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди. 2012 йилда Улуғбек Бақоев тарихда илк бор Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эронга гол урганди. Осиё Кубоги—2007 мусобақасида Эрон дарвозаси автогол эвазига ишғол этилганди.
Бу ўйин Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўзаро 10-тўқнашув бўлди. Уларнинг 8 таси форсларнинг ғалабаси билан тугаган бўлса, бир мартадан дуранг ва Ўзбекистоннинг ғалабаси қайд этилган. Тўплар нисбати — 3:11 Эрон фойдасига.
Шу тариқа Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги 44-ўйинида 21-голини урди. Терма жамоанинг энг яхши тўпурари Максим Шацких (34 гол) ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)