Ўзбекистон терма жамоаси 8 октябрь, пайшанба куни Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди.
Учрашувнинг биринчи бўлими меҳмонларнинг кичик устунлигида ўтди. Танаффусга қадар ҳар икки жамоа вакиллари бир нечтадан қулай вазиятларга эга бўлди. Бўлим якунланиши арафасида Сардор Азмун жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаган ҳолда ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим дебютида форслар пенальти ишлаб олишга эришди. 11 метрлик жарима зарбасини Меҳди Тареми аниқ амалга оширди.
Бироқ бунга майдон эгалари тезда қайтарди: Элдор Шомуродов Санжар Қодирқуловнинг узатмасидан кейин ҳисобни қисқартирди. Ўйиннинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади.
Вадим Абрамов шогирдлари кейинги ўйинни 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БАА терма жамоасига қарши ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви
8 октябрь, пайшанба
Ўзбекистон — Эрон 1:2
Голлар: 0:1 – 43 Азмун, 0:2 – 51, пенальти Тареми, 1:2 – 53 Шомуродов.Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов (Мурод Холмуҳаммедов, 46), Фарруҳ Сайфиев, Рустам Ашурматов (Игор Голбан, 57), Санжар Қодирқулов, Лутфулла Тўраев (Икром Алибоев, 57), Аброр Исмоилов (Отабек Шукуров, 57), Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов (Игор Сергеев, 77), Жасур Яхшибоев (Ҳожимат Эркинов, 46).
Эрон: Паям Ниазманд, Содиқ Муҳаррами, Эҳсон Ҳожсафи (Омид Нурафкан, 64), Шожае Ҳалилзода, Милод Моҳаммади, Аҳмад Нуруллоҳи, Меҳди Тареми, Воҳид Амири (Али Карими, 64), Ҳуссаин Канаанизодеган, Али Ғолизода (Саман Ғоддос, 75), Сардор Азмун (Меҳди Гаеди, 75).
Огоҳлантириш: Қобилов (77).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)