«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
11:12, 08.10.2020 11075

Дунёда COVID-19’га чалинганлар сони 36 миллиондан ошди

Дунёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари сони 36 миллиондан ошди, деб хабар бермоқда «РБК» Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб.

Фото: Getty Images

Пандемия бошидан буён жами 36,068 миллион киши коронавирусга чалинган. Улардан 1,054 миллиони вафот этган.

Касалланганлар сони бўйича биринчи ўринда АҚШ турибди, у ерда 7,5 миллиондан зиёд киши инфекцияни юқтириб олган. Иккинчи ўринда — Ҳиндистон (6,7 миллион киши), кейинги ўринда — Бразилия (5 миллион киши), Россия эса тўртинчи ўринда бормоқда (1,2 миллион киши).

Коронавирус туфайли вафот этганлар сони бўйича ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда — 211 минг киши. Бразилияда 148,2 минг киши, Ҳиндистонда 104,5 минг киши вафот этган.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19’га чалиниш ҳолатларининг ҳақиқий сони расман қайд этилганидан анча кўп бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Айни пайтгача вирусга Ер аҳолисининг тахминан 10 фоизи — 780 миллион киши чалинган бўлиши мумкин.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 30 августда 25 миллион, 11 сентябрда 28 миллион, 14 сентябрда 29 миллион, 18 сентябрда 30 миллион, 21 сентябрь куни 31 миллион, 5 октябрь куни 35 миллион кишидан ошган эди.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар