Ўзбекистон терма жамоаси ва «Тяньцзинь Тэда» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов фаолиятини «Навбаҳор» жамоасида тугатиш ниятида экани маълум бўлди.
Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдураззоқов маълум қилди.
«Наманганнинг фахри бўлган таниқли футболчи Одил Аҳмедов билан ҳамкорлик қиламиз, маслаҳатлашамиз. Одил билан қўнғироқлашганимда, у футболчилик фаолиятини «Навбаҳор»да якунлашини, жамоа учун қўлидан келганича ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлади», — дейди Шавкат Абдураззоқов.
Эслатиб ўтамиз, вилоят раҳбари 7 октябрь куни «Навбаҳор» қароргоҳида йиғилиш ўтказди. Унда клубнинг стратегияси буткул ўзгариши ва эндиликда жамоа фақат маҳаллий ёшларга таяниши айтилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)