«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ хайрли ишга қўл урди, дея хабар қилмоқда The Sun.
«Энфилд»дан узоқ бўлмаган ёқилғи қуйиш шаҳобчасида мисрлик футболчи безорилар тўдаси тазйиқига йўлиққан уйсиз кишига ёрдам берган. У собиқ хизматчи Дэвид Крейг бўлиб чиқди. 50 ёшли эркак оиласи билан жанжал туфайли уйдан бош олиб чиқиб кетган ва олти йилдан буён кўчада тунайди.
«Муҳаммад худди майдонда бўлгани каби ажойиб эди. У ўша йигитларнинг менга айтган гапларини эшитди ва уларга қарата шундай деди: ‘Бир неча йилдан кейин сиз ҳам унинг ҳолатига тушишингиз мумкин’. У менга 100 минг фунт берганидан кейин бу ўнгимда содир бўлаётганини тушундим. Бу ақл бовар қилмас ҳодиса эди, у шунчаки афсона. Мен учун Муҳаммад — ҳақиқий қаҳрамон ва ундан миннатдорман», — дейди Крейг.
Мисрлик футболчи Англия Премьер Лигаси 2020/21 йилги мавсумида 4 та ўйин ўтказиб бешта гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)