Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов «Женоа»да ўзига рақам танлади.
Футболчи генуяликлар сафида 61-рақам остида ҳаракат қилади. Эътиборли жиҳати, 61 — Ростов вилоятининг рақамли коди ҳисобланади.
Элдорнинг собиқ жамоаси «Ростов» бунга ўз муносабатини билдирди.
«Мен ҳар доим ‘Ростов’ мухлиси билан қоламан», — Элдор Шомуродов шу сўзлар билан клубимиз билан хайрлашганди.Аввалроқ Шомуродов «Женоа»да 9-рақам остида тўп суриши мумкинлиги айтилганди.Ҳозир эса у бизни унутмаган ҳолда «Женоа»да ўзига янги рақам танлади. 61 — Ростов вилоятининг регионал коди ҳисобланади. Элдор энди айнан шу рақамда ҳаракат қилади».
«Ростов» матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, «Женоа» 4 октябрь куни Шомуродов трансферини эълон қилди. Шундан кейин футболчи Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига келган ва ҳозирда терма жамоа билан Тошкентда бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)