Дунёга машҳур Кenzo модалар уйи асосчиси, моделер Кензо Такада 81 ёшида коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Кензо Такада Франциядаги шифохонада оламдан ўтган. У 1965 йилда Токиодан Францияга кўчиб ўтган эди.
Унинг 1970 йилда Париж шаҳрида намойиш этган аёллар либослари тўплами катта қизиқишга сабаб бўлган эди.
Elle мода журнали ўз муқовасида Кензонинг кўргазмасидаги моделлардан бирининг суратини эълон қилди. Биринчи муваффақиятдан сўнг Кензонинг мода оламидаги карьераси тезкорлик билан ривожланди.
Кензо Такада 1999 йилда модалар уйидан кетди. Ҳозирда Кenzo LVMH концерни таркибига киради. Унинг креатив директорлари — Нью-Йоркнинг Opening Ceremony маркаси асосчилари Умберто Леон ва Кэррол Лим ҳисобланади.
Изоҳ (0)