Ҳар қандай аёл мода билан ҳамоҳанг тарзда яшамаса ҳам унинг гардеробидан чарм матосидан тикилган юбка, шим ёки бошқа бир либос топилади. Кўпинча икки мавсум мобайнида кийиш мумкин бўлган чарм либосларни урфга киришини кутиб ўтиш шарт эмас. Шунчаки у билан мос келувчи қўшимча кийимлар ва деталлар орқали уларни мавсумбоп қилиш ҳар кимнинг дидига боғлиқ.
Шунингдек, чармдан ишланган либосларни ҳамма ҳам бошқа матодаги либослар билан келиштира олмайди. Лекин тажриба қилишдан қўрқмаслик лозим. Матонинг ранги ва қалинлиги бир-бирига мос келса, танланган услуб ҳам ўз-ўзидан оммалашишга сабаб бўлади.
Чарм либоснинг кенг бичилган ўлчамдагилари яна модага қайтмоқда. Ўтган асрнинг 80-90 йиллари кенг ўлчамдаги чарм плашлар кийиш урфда бўлган.
Жуда салқин бўлмаган ҳавода қулайликни истаганлар учун ушбу услуб айни муддао.
Хонимлар орасида кенг бичимда тикилган костюмлар анча оммалашди, шунингдек, унинг чарм матодагиси ҳам ўзгача кўриниш ҳосил қилади.
Чарм матодан тикилган шимлар ҳам куз мавсуми учун ажойиб танлов.
Одатда чарм либос сумка ва пойабзалга монанд танланади.
Чарм либоснинг бошқа кийимлардан ажралиб туриши ҳам ўзгача услубни кашф этади.
Мукаммал қомат эгалари қўрқмасдан чармдан тикилган плашларни кийиши мумкин.
Изоҳ (0)