«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле Transfermarkt талқинига кўра А Сериянинг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Рим клуби ҳужумчиси ўтган мавсумда Италия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланганди. 30 ёшли футболчи 37 учрашувда 36 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган. Шунингдек унинг ҳисобида 8 та голли узатма ҳам бор. Бундан ташқари у Италия Кубогида битта, Европа Лигасида эса иккита голни ўз номига расмийлаштириб қўйган.
Маълумот учун, «Лацио» Иммобилени 2016 йил ёзида 9,45 миллион эвазига «Севилья»дан сотиб олган. Футболчининг Рим клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача амал қилади.
«Лацио» ўтган мавсумда 78 очко билан А Серияда учинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)