«Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Журналист Жанлуижи Лонгарининг ёзишича, 25 ёшли футболчи «Женоа»га ўтишга яқин турибди. Таъкидланишича, клублар музокараларни ижобий ҳал этиш арафасида. Келишув тахминан, 8 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Элдор Дон клуби сафида 2017 йилдан бери тўп тепиб келади. Шу вақт мобайнида у 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Ростов» билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Мавзуга доир: Элдор Шомуродов ниҳоят гол урди. У 208 кунлик қуруқ серияга Европа Лигасида нуқта қўйди (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)