• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Севимли» телеканали турк сериалидаги қизларнинг оёқлари хиралаштирилаётганига изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Гунеш қизлари» турк сериалидаги калта шорти кийган қизнинг оёқлари хиралаштирилгани акс этган суратлар тарқалди. Қизларнинг оёқлари хиралаштирилиши ҳолатларини сериалнинг бошқа саҳналарида ҳам кўриш мумкин.

    Фото: «Севимли» телеканали

    Фото: «Севимли» телеканали

    Айрим кадрларда қизлар танасининг очиқ қисмлари муҳаррирлар эътиборидан четда қолган. Бироқ айнан ушбу саҳна бошқа ракурсдан кўрсатилганида қизнинг оёқлари хиралаштирилган.

    Фото: «Севимли» телеканали

    Фото: «Севимли» телеканали

    Фото: «Севимли» телеканали

    Фото: «Севимли» телеканали

    «Gazeta.uz» ушбу ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида телеканал бош муҳаррири ўринбосари Қаҳрамон Саидалиев билан боғланди.

    Фото: «Севимли» телеканали

    Фото: «Севимли» телеканали

    Қаҳрамон Саидалиев очиқ кийинган сериал қаҳрамонларининг тана қисмлари муҳаррирлар томонидан хиралаштирилишини тан олган.

    «‘Гунеш қизлари’ сериали ёз фаслида суратга олингани учун актриса у ерда калта шортида кўринади. Биз буни максимал даражада хиралаштиришга ҳаракат қиламиз. Муҳаррирларимиз шу мақсадда бироз хиралаштирибди», — дейди у.

    Бош муҳаррир ўринбосари кадрларни хиралаштириш бўйича давлат томонидан ҳеч қандай талаб йўқлигини айтиб ўтган.

    «Биз буни амалдаги қонунчиликдан, умумий ўзбек менталитети, одамларнинг дунёқарашидан келиб чиқиб қиламиз.  Кимдир бу ҳақда салбий фикр билдиради, кимдир тўғри қарайди. Шунга қарамай, масалан, бизнинг шаҳарларимизда ҳам қизлар шундай кийинади. Жамиятда аҳолининг маълум қатлами бунга диний нуқтаи назардан қарайди. Масалан, уларга бу ёқмайди», — дейди у.

    Қаҳрамон Саидалиевнинг қайд этишича, Ўзбекистон қонунчилигида «Ёшларнинг маданий ва маънавий ривожланишига таъсир кўрсатувчи ахборотни тарқатиш» га оид мезонлар мавжуд.

    «Алоҳида қонун ҳужжатида бу қайд этилмаган, бироқ умумий қонунчиликда бор», — дейди Севимли телеканали вакили.

    «Агар ўзбек телеканалларини 26 миллион киши томоша қилса, биз уларнинг фикрини, ижтимоий тармоқлардаги изоҳларини ўрганамиз. Шундан ҳамда умуммиллий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда биз аҳоли учун тоза, яхши сериал, одамларга ёқадиган кино тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Агар очиқ кийимлар туфайли эътирозлар бўлса, бундай ҳолларда бироз кийимларни ёпишга ҳаракат қиламиз. Айрим ҳолларда кино ёки сериалнинг мазмунига таъсир кўрсатмаса, бундай кадрларни тўлиқ олиб ҳам ташлашимиз мумкин», — дея қўшимча қилади у.

    Бош муҳаррир ўринбосари бу томошабинлар фикрини инобатга оладиган телеканал сиёсати эканлигини алоҳида қайд этган.

    «Ўзбек телевидениесининг ривожланиши билан марказий каналлар сони 18-19 тага яқинлашди. Одамларда танлаш ҳуқуқи бор. Агар бу сизнинг оилангизга ёқмаётган бўлса, бошқа канални кўришингиз мумкин. Бироқ биз одамлар фикрини тинглашга ҳамда сериалларга ўзгартириш киритишга ҳаракат қиламиз», — дейди Қаҳрамон Саидалиев.

    Севимли нодавлат телеканали ўзини оила қадриятлари ва одамларнинг бирлиги, ҳар бир уйда меҳр ва нур, бахт ва қувонч ҳисобланувчи оилавий телеканал сифатида тавсифлайди.

    Мавзуга доир:

    • «Севимли ТВ» муҳаррири: «Шум бола»даги эрига хиёнат қилган аёл ёки «Келинлар қўзғолони»даги қайнонасига қарши чиққан Нигора нега танқид қилинмайди?
    • «Севимли ТВ» фильм намойиши вақтида кўрсатилган очиқ ётоқ саҳнаси учун узр сўради

    28.09.2020, 20:30   Изоҳ (0)   97344
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Кўсем» сериалидаги Сафия Султон—Ҳуля Авшар Туркиядаги оролни сотиб олди

    27.09.2020, 19:40

    «Темир хотин» ва «Тўйлар муборак» фильмлари юлдузи Дилором Қамбарова ҳозир қаерда? (фото)

    25.09.2020, 18:22

    Мурат Йилдирим суратга тушаётган «Рамо» сериали устидан шикоят, Неслиҳан Атагул «темир қиз» образида: Турк киносида нима гаплар? (фото)

    24.09.2020, 17:23

    «Табиб» фильмидаги Мариса — актриса Анна Димнанинг ҳаёти қандай кечди? (фото)

    24.09.2020, 11:32

    Ўзбекистонда болаларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи «Жасур Қутқарбоев» номли мультсериал яратилмоқда

    23.09.2020, 20:46

    Болаликнинг севимли эртаги — «Золушка учун уч ёнғоқ» фильми актёрлари 47 йилдан сўнг (фото)

    23.09.2020, 17:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.