Таниқли турк актрисаси Ҳуля Авшар Айваликдаги 55 миллион лиралик (7 миллион доллар) оролни сотиб олди. Бу ҳақда турк ОАВ хабар берди.
Қайд этилишича, актриса оролни қизи Зеҳрага олиб берган.Актрисанинг айтишича, бир неча йиллардан буён орол эгалари билан музокара олиб бораётган эди. Орол анчагина қиммат бўлса ҳам, уни сотиб олиш орзусидан воз кеча олмаган.
Авшар оролда теннис кортлари ва дам олиш зоналарини қуришни режалаштирмоқда. Унинг айтишича, бу унинг ҳаётидаги энг омадли харид.
Маълумот учун, Ҳуля Авшар рейтинги баланд бўлган кўрсатувларнинг бошловчиси, хонанда, шунингдек, ўзбек томошабинларига «Муҳташам юз йил: Кўсем» сериалидаги Сафия султон образи билан танилган актриса ҳамдир.
У бир неча марта халқаро танловларда энг яхши актриса ва хонанда сифатида эътироф этилган.
Изоҳ (0)