Ҳужумчи Луис Суарес «Атлетико»даги дебют ўйинини «Гранада»га қарши (6:1) ўтказди.

Фото: Twitter/@Atleti

Уругвайлик футболчи учрашувдан захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди ва голли узатма амалга оширди.

Суарес «Атлетико»даги дебют ўйинида иккита гол урган илк футболчи бўлди. Шунингдек, Луис мадридликлар сафидаги дебют баҳсида гол урган ва самарали узатма амалга оширган XXI асрдаги биринчи футболчи бўлди.

Бундан ташқари, 33 ёшли футболчи «Атлетико»даги биринчи ўйинида дубль қайд этган илк «Барселона» собиқ футболчисига айланди.

Суарес ёзги трансфер ойнасида «Барселона» билан амалдаги шартномасини бекор қилиб, мадридликлар сафига келиб қўшилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!