Ҳиндистонда COVID-19 касаллиги қайд этилганлар сони 6 миллиондан ошди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ҳиндистонда бир суткада 88,6 минг кишида COVID-19 касаллиги аниқланиб, касаллик қайд этилганлар сони жами 6 миллиондан ошган.
Мамлакатда касалланганлар сони 16-сентабда 5 миллионга, 4 сентябрь куни эса 4 миллионга етган. Шу билан бирга, ушбу касалликдан тузалганлар сони 5 миллион кишидан ошган.
Ҳиндистон касаллик қайд этилганлар сони бўйича дунё бўйлаб иккинчи ўринда турибди. Энг кўп касаллик АҚШда (7,1 миллион) қайд этилган.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 33 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган. Беморларнинг 1 миллиондан ортиғи вафот этган.
Изоҳ (0)