• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги «Универсал» спорт мажмуасида ташкил этилган вақтинчалик шифохона шифокорининг Президентга йўллаган видеомурожаати бўйича изоҳ берилди

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Марказий госпитали томонидан Ўзбекистон Гимнастика федерациясининг «Универсал» спорт мажмуасида ташкил этилган 750 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонада фаолият олиб бораётган шифокор Ашурова Дилафруз Давроновна 2020 йил 18 сентябрь куни ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистон Президентига видеомурожаат йўллаган. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ изоҳ бериб ўтди.

    Фото: ИИВ

    Фото: ИИВ

    Маълум қилинишича, шифокор томонидан йўлланган видеомурожаатда у ҳеч қандай асосларсиз ўзи фаолият олиб бораётган вақтинчалик шифохонада бир нечта қонунчиликка зид бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳақида маълум қилган эди. У иккинчи видеолавҳасида ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумот тарқатиб юборганини тан олиб, мазкур вақтинчалик шифохонада тиббиёт ходимлари учун озиқ-овқат, турар жой бепул ташкил этилгани, ишлаб турган вақтида ҳамкасблари билан бўлган суҳбатларда бунга амин бўлганини таъкидлаган.

    Шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳамда шифохона ташкилотчиларидан узр сўради, маълумотлари нотўғри бўлганлиги сабаб ўз истагига кўра қайта мурожаат этаётгани ҳақида қўшимча қилди.

    Таъкидланишича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарорига мувофиқ «Универсал» спорт мажмуасида ташкил этилган вақтинчалик шифохонада беморлар белгиланган тартибда даволанмоқда.

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 461-сон «Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига мувофиқ, Ички ишлар вазирлигининг Марказий госпитали ҳузурида Ўзбекистон Гимнастика федерациясининг «Универсал» спорт мажмуасида 750 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона ташкил этилди. Мазкур вақтинчалик шифохона Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Кўрҳожи ота кўчаси, 2 А-уйда жойлашган.

    Вақтинчалик шифохонага 2020 йил 2 сентябрь кунидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни қабул қилиш бошланди ва шу кунга қадар ўз фаолиятини тун-у кун давом эттириб келмоқда.

    Мавзуга доир: «Ўзбекистон 24» телеканали «Ўзэкспомарказ»даги тақсимот марказини тарк этишни истамаётган беморларни худбинликда айблади

    Вақтинчалик шифохонада 3 сменада иш фаолияти ташкил этилиб, унда жами 427 нафар тиббиёт ходимлари ишламоқда, шундан 138 нафар шифокор, 154 нафар ҳамшира, 128 нафар кичик тиббий ҳамда 7 нафар дезинфектор ходим фаолият олиб бормоқда.

    Вақтинча шифохона тиббиёт ходимлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланган «COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича амалий қўлланма» (7-баённома)га мувофиқ даволаш ишларини амалга ошириб келмоқда.

    Вақтинчалик шифохонага шу кунга қадар 5035 нафар бемор мурожаат этган бўлиб, шулардан 1234 нафар беморларга тегишли тиббий консультациялар берилди, 3801 нафар бемор шифохонага жойлаштирилди, 2979 нафар бемор соғлиғи яхшиланганлиги сабабли уйига жавоб берилди, айни вақтда эса шифохонада 677 нафар бемор даволанмоқда.

    Вақтинчалик шифохонада даволанаётган беморлар ва фаолият олиб бораётган ходимларни овқатлантириш, лаборатория ва диагностика хизматлари аутсорсинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилмоқда.

    Вақтинчалик шифохонани жорий сақлаш, шунингдек, беморларни ҳамда жалб қилинган мутахассис ва бошқа ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, ниқоб, дезинфекция воситалари ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 461-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланмоқда.

    Аввалроқ июль ойи охирида Тошкентда шаҳар ҳокимлиги томонидан «Ўзэкспомарказ»нинг 3-павильонида 1000 ўринли, Мудофаа вазирлиги томонидан «Ўзэкспомарказ»нинг 1—2-павильонларида 814 ўринли, ДХХ томонидан «Ёшлик» спорт аренасида 520 ўринли, ИИВ томонидан Юнусободдаги Универсал спорт саройи (Гимнастика мажмуаси)да 750 ўринли Саралаш ва тақсимлаш марказлари ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: ССВ

    Фото: ССВ

    Шундан «Ёшлик» аренасида ташкил этилган 520 койкали Саралаш маркази беморлар билан батамом тўлгани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Тошкентда ҳижобли аёллар ушланиб, сўроқ қилинаётгани ҳақидаги видеога расмий муносабат билдирилди

    25.09.2020, 08:10   Изоҳ (0)   40034
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Германияга 8 ой давомида 5,4 миллион долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилди

    25.09.2020, 07:54

    Uzbekistan Airways 1 октябрдан Тошкент ва Истанбул ўртасидаги парвозлар сонини кўпайтиради

    25.09.2020, 07:39

    Сурхондарёда Captiva олиб қочган 29 ёшли йигит қўлга тушди. У 10 йилгача қамалиши мумкин

    25.09.2020, 07:24

    Тошкентда Mercedes-Benz ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида темир устунга урилди

    25.09.2020, 07:09

    Тошкент вилоятида йил давомида тўртинчи марта газ ўғирлаган хонадондан 58 миллиондан ортиқ маблағ ундирилди

    25.09.2020, 06:13

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкентда электр тармоғидан оммавий узилиш ҳолатлари бўйича ўз хулосасини маълум қилди

    25.09.2020, 00:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.