Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Севилья» УЕФА Суперкубоги доирасидаги «Бавария»га қарши баҳсда мағлубиятга учради.

Фото: УЕФА

Фото: УЕФА

Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча бўлимларда «Бавария» гол урган ҳолда ғалабани илиб кетди.

Шу тариқа «Севилья»нинг Европа Суперкубогидаги мағлубиятлари сони бештага етди (учтаси қўшимча бўлимларда). Бу мусобақа антирекорди ҳисобланади.

Мағлубиятлар сони бўйича кейинги энг ёмон натижа «Барселона»га тегишли — 4. «Реал», «Порту», «Бавария», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» уч мартадан мағлуб бўлган.

«Севилья» шу вақтга қадар фақат бир марта — 2006 йилда «Барселона»га ўйинни ўз фойдасига ҳал қила олганди (3:0).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади