Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилоятида Damas йўлдан ўтаётган пиёдани уриб кетди, дея хабар бермоқда ИИВ.

Маълум қилинишича, 2020 йил 21 сентябрь куни соат 02:40 ларда Наманган шаҳар «Халқлар Дўстлиги» МФЙ, Тўқимачилар кўчасида Фарғона вилоятида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Damas русумли автомашинани бошқариб бораётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда – Наманган шаҳрида яшаган, 1971 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?