Интеграция – тиклаш, тўлдириш, системанинг айрим қисмлари ва функцияларини ўзаро боғлиқлик ҳолатини ҳамда шундай ҳолатга олиб борувчи жараённи ифодалайдиган тушунчадир. Бу тизим кадастр соҳасида қандай фойда ва имкониятларни келтиради каби саволга Тошкент шаҳар давлат кадастр бошқармаси бошлиғи в.б. Мурод Файзуллаев Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида жавоб берди.
«Интеграция – бу ахборот тизмиларини ўзаро маълум бир мақсад учун боғлаш жараёнидир. Интеграция ички ва ташқи турларга бўлинади. Кадастр ахборот тизими 9 дан ошиқ манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилинган, яъни бир-бири билан ахборот алмашинуви шакли орқали боғланган. Булар
- Давлат солиқ қўмитаси,
- Нотариал идоралар,
- Нажбурий ижро бюроси,
- Ички ишлар вазирлиги,
- Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДXP),
- «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Тошиссиққувати» ДУК,
- COVID-19 штаби,
- Давреестр ахборот тизимлари билан ўзаро ахборот алмашинуви орқали интеграция қилинган.
Тадбирда айтилишича, ушбу тизим орқали ҳозиргача 313 мингга яқин ахборот алмашинуви амалга оширилган. Биргина кўчмас мулк ахборот тизими орқали юқорида санаб ўтилган 9 та ахборот тизимлари билан интеграция қилиш сабабли, 2020 йилнинг 8 ой давомида жами бўлиб, 5 минг 678 та ахборот алмашинуви амалга оширилган.
Изоҳ (0)