Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская Александр Лукашенконинг Беларусь президентлиги лавозимига яширин инаугурациясига бағишланган видеомурожаат ёзиб, унда ўзини беларус халқининг ягона етакчиси деб атади. Meduza’нинг хабар беришича, ушбу видеомурожаат «Пул Первой» Telegram-каналида эълон қилинган.

Ҳурматли беларусликлар. Бугун Лукашенко халқдан яширинча ўзининг инаугурациясини ўтказишга уринди. Биз ҳаммамиз нима бўлаётганини тушунамиз. Ўзини қонуний деб тан олишга уриниш фақат олдинги ваколатларнинг тугашига олиб келди, халқ эса унга янги мандат бермади. Ушбу инаугурация деб номланган нарса, албатта, фарс. Аслида бугун Лукашенко нафақага чиқди.

Бу энди унинг куч тузилмаларига берган буйруқлари қонуний кучга эмас ва бажарилмаслигини англатади. Мен, Светлана Тихановская, беларус халқи томонидан сайланган ягона етакчиман. Ва айни дамда бизнинг олдимизда турган мақсад янги Беларусни биргаликда қуришдир.

Икки кун аввал Брюсселга ташрифимни якунладим. Европа етакчилари, ташқи ишлар вазирлари билан учрашдим, Европарламенда чиқиш қилдим ва Беларусь диаспоралари билан суҳбатлашдим.

Европа давлатлари Беларусь халқининг зўравонликни тўхтатиш, сиёсий маҳбусларни озод қилиш ва янги — адолатли ва ошкора сайловлар ўтказиш талабларини қўллаб-қувватламоқда. Улар ҳақиқий ёрдам кўрсатишга тайёр — демократия ғалаба қозонганидан кейин Беларусь учун кўзда тутилган жиддий  инвестиция пакетлари мавжуд.

Биз биргаликда ғолиб бўламиз.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни ўтказилган. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Лукашенко 80,1 фоиз овоз билан сайловларда ғолиб деб топилган. Унинг асосий рақобатчиси Светлана Тихановская эса расмий маълумотларга кўра, 10,09 фоиз, мамлакатдан ташқарида ташкил этилган сайлов участкаларида эса 79,69 фоиз овоз олган овоз олган.

23 сентябрь куни эрталаб Минскдаги Мустақиллик саройида аввалдан эълон қилинмаган инаугурация маросими бўлиб ўтди. Унда Александр Лукашенко Беларусь президенти лавозимини эгаллади.