• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Англияда карантин кучайтирилмоқда: ниқоб тақмаганлик учун жарима оширилди, тўйдаги меҳмонлар сони эса 15 кишидан кўп бўлмаслиги керак

    Англияда COVID-19 билан кураш бўйича чеклов чоралари, жумладан, бар ва ресторанлар учун иш соатлари чеклови, шунингдек, бирга йиғилиши мумкин бўлган кишилар сони бўйича чекловлар қайта жорий қилинади. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Ҳукумат Англияда коронавирус инфекциясининг максимал даражада пасайишига эришиш учун ҳаётимиз ва яшаш шароитимизга минимал даражада зарар етказадиган, диққат билан кўриб чиқилган янги чекловларни ўрнатади», — деди Жонсон.

    Унинг сўзларига кўра, мамлакатда иккинчи миллий карантин жорий қилинмаяпти, ҳамма уйда ўтиришга мажбур эмас, мактаблар ва университетлар фаолиятни тўхтатмайди. «Биринчидан, биз уйда ишлашга қодир бўлган барча офис ишчиларидан буни сўраймиз», — деди Жонсон Буюк Британия парламентидаги чиқишида.

    Шунингдек, 24 сентябрдан бошлаб барча барлар ва ресторанлар фақат столларда хизмат кўрсатиши керак бўлади, олиб кетиш хизматлари бундан мустасно. Унинг таъкидлашича, барча муассасалар маҳаллий вақт билан соат 22:00 да ёпилиши керак.

    Бундан ташқари, ҳукумат ҳимоя ниқобларини тақиш талабларини ҳам кенгайтирмоқда, хусусан, энди бу чора чакана савдо дўконлари ишчилари, барча таксилар ва шахсий транспорт воситаларидан фойдаланувчиларга тааллуқли бўлади. Шу билан бирга, бар ва ресторанларда меҳмонлар ва ходимлардан столлар атрофига ўтирмаган вақтда ниқоблардан фойдаланиш талаб қилинади.

    Бош вазирнинг сўзларига кўра, 28 сентябрь кунидан бошлаб тўйларда рухсат этилган меҳмонлар сони 15 кишидан ошмаслиги керак, дафн маросимларида 30 кишигача рухсат берилади.

    Жонсоннинг таъкидлашича, туризм ва савдо соҳаларида коронавирусга қарши чоралар бўйича тавсиялар қонуний мажбуриятларга айланади, агар улар бузилса, жарима солинади.

    Ушбу қоидаларни бузганлик учун қаттиқроқ жазо чоралари қўлланилади. Шундай қилиб, ўзини ўзи яккалаши керак бўлганлар, аммо бу ишни қилмаганлар учун 10 минг фунт стерлинггача жарима белгиланади. Худди шу жазо қоидаларни бузган корхоналарга нисбатан ҳам қўлланилади.

    Мажбурий ниқоб тақиш қоидасини бузиш биринчи қоидабузарлик учун 200 фунт стерлинггача жаримага сабаб бўлади. Жонсоннинг айтишича, тартибни сақлаш учун полициячилар кўчаларга кўпроқ жойлаштирилади

    Бош вазирнинг қўшимча қилишича, юқоридаги чоралар Англияга тегишли. Мамлакатнинг бошқа минтақалари ҳокимиятлари ҳам COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун шунга ўхшаш чоралар кўради.

    Буюк Британия бош шифокори Крис Уитти Лондон инфекциянинг тез тарқалиши сабабли яқин олти ой ичида COVID-19 эпидемияси билан жиддий кураш олиб бориши керак, деб ҳисоблайди.

    Уиттининг сўзларига кўра, мамлакат йўналишни ўзгартириши керак, акс ҳолда аҳоли оғир аҳволга тушиб қолади.

    Ўз навбатида, ҳукуматнинг илмий маслаҳатчиси Патрик Велленснинг айтишича, бир неча ҳафта ичида Буюк Британияда ҳеч қандай чоралар кўрилмаса, касалланишнинг ўртача кунлик ўсиши 49 мингга етиши мумкин. Ўлим ҳолатларининг кунлик кўрсаткичи эса ноябрь ойининг ўрталарига келиб 200 дан ошиши мумкин.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 398 мингдан ошган, касалланганларнинг 41,7 мингдан ортиғи вафот этган.

    Аввалроқ Борис Жонсон Буюк Британияда қайта карантин жорий этилиши мумкинлигини маълум қилганди.

    Мавзуга доир:

    • Буюк Британияда COVID-19 билан боғлиқ вазият баҳордаги кўрсаткичга қайтмоқда. Ҳукумат қишда вазият ундан ҳам оғирроқ бўлишидан огоҳлантирмоқда
    • Британия ҳукумати кам таъминланган фуқароларига 500 евродан ёрдам пули тўлайди

    23.09.2020, 09:10   Изоҳ (0)   10043
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Le Monde: Путин Макрон билан суҳбатда Навальнийнинг ўзи «Новичок»ни ичган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди

    23.09.2020, 08:39

    Путин БМТга санкцияларни бекор қилишни таклиф этди

    23.09.2020, 07:54

    Хитой АҚШнинг коронавирус тарқалиши борасидаги айбловларини рад этди

    23.09.2020, 07:23

    Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди

    23.09.2020, 06:54

    Нобель мукофотини топшириш маросими коронавирус сабабли бекор қилинди

    23.09.2020, 06:38

    Трамп БМТда коронавирус учун Хитойни жазолашга чақирди

    23.09.2020, 06:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.