Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиянинг Дорсет графлигида жойлашган Уэймут пляжига ёш тюлень карантин чўққисига чиққан вақтда келиб, у ерда тўққиз ҳафта ёлғиз яшади. Чеклов чоралари юмшатилгач, одамлар пляжга кела бошлаган, бироқ бу тюленни хижолатга солмаган — у ўз жойини тарк этишни истамади. Ташриф буюрувчилар уни қўрқитмаган, аксинча ўзига жалб қила бошлаган, деб ёзади Good House.

Фото: Facebook / Will Badman Photography

Фото: Facebook / Will Badman Photography

Сэмми лақабини олган тюлень доим ким биландир «суҳбатлашиш» имкониятини қидирган. У сузаётган одамларнинг орқасига ёки сёрфинг доскасига чиқиб олган. Шунингдек, у камера қаршисида ҳам ўзини йўқотиб қўймаган.

Уилл Бедмен исмли сураткаш Сэммининг бир қатор суратлари билан ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали бўлишган. Тюлень ундан ҳатто яширинишга ҳам уринмаган. У сузгичларини эркакка силкитиб, кулган ҳолда объектив қаршисида турган.

Фото: Facebook / Will Badman Photography

Фото: Facebook / Will Badman Photography

Тез орада Уилл ва пляждаги бошқа дам олувчилар ўзини худди уй кучугидек тутаётган ноодатий қўшнига ўрганиб қолган. Сэмми ҳақида хабар топган атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича нодавлат ташкилот волонтёрлари маҳаллий юлдузга зиён етмаслиги учун қўлларидан келган барча ишни қилмоқда.

Фото: Facebook / Will Badman Photography

Фото: Facebook / Will Badman Photography

Ёш тюлень ўзини жуда дўстона тутаётганига қарамай, одамлардан у барибир ёввойи ҳайвон эканлигини унутмаслик эслатилган. Ташриф буюрувчилардан унга яқинлашмаслик сўралмоқда. Волонтёрлар шарофати билан Сэммининг яшаши учун хавфсиз ва қулай шароит яратилган.

Фото: Facebook / Will Badman Photography

Фото: Facebook / Will Badman Photography

Фото: Facebook / Will Badman Photography

Фото: Facebook / Will Badman Photography

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди