Британиянинг Дорсет графлигида жойлашган Уэймут пляжига ёш тюлень карантин чўққисига чиққан вақтда келиб, у ерда тўққиз ҳафта ёлғиз яшади. Чеклов чоралари юмшатилгач, одамлар пляжга кела бошлаган, бироқ бу тюленни хижолатга солмаган — у ўз жойини тарк этишни истамади. Ташриф буюрувчилар уни қўрқитмаган, аксинча ўзига жалб қила бошлаган, деб ёзади Good House.
Сэмми лақабини олган тюлень доим ким биландир «суҳбатлашиш» имкониятини қидирган. У сузаётган одамларнинг орқасига ёки сёрфинг доскасига чиқиб олган. Шунингдек, у камера қаршисида ҳам ўзини йўқотиб қўймаган.
Уилл Бедмен исмли сураткаш Сэммининг бир қатор суратлари билан ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали бўлишган. Тюлень ундан ҳатто яширинишга ҳам уринмаган. У сузгичларини эркакка силкитиб, кулган ҳолда объектив қаршисида турган.
Мавзуга доир: Тюлень трюклари билан мушукни ўзига ром этишга уринди. Бироқ у денгиз жонзотига қайрилиб ҳам қарамади (видео)
Тез орада Уилл ва пляждаги бошқа дам олувчилар ўзини худди уй кучугидек тутаётган ноодатий қўшнига ўрганиб қолган. Сэмми ҳақида хабар топган атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича нодавлат ташкилот волонтёрлари маҳаллий юлдузга зиён етмаслиги учун қўлларидан келган барча ишни қилмоқда.
Ёш тюлень ўзини жуда дўстона тутаётганига қарамай, одамлардан у барибир ёввойи ҳайвон эканлигини унутмаслик эслатилган. Ташриф буюрувчилардан унга яқинлашмаслик сўралмоқда. Волонтёрлар шарофати билан Сэммининг яшаши учун хавфсиз ва қулай шароит яратилган.
Изоҳ (0)