АҚШда коронавирус оқибатида қурбон бўлганлар сони 200 минг кишидан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Университет маълумотларига кўра, АҚШда COVID-19 касаллиги билан боғлиқ асоратлардан вафот этган беморлар сони 200 252 нафарга етган. Мамлакатда қайд этилган беморларнинг умумий сони 6 872 925 кишини ташкил қилмоқда. Касалланганларнинг 2 615 974 нафари тузалишга муваффақ бўлган.
Аввалроқ ЖССТ дунёда COVID-19 билан касалланиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)