Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 8 та автобус йўналишига ўзгартириш киритилди, дея хабар беради «Тошшаҳартрансхизмат».
Қайд этилишича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 157-сонли қарорига асосан автобус ва йўналишли такси йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида, Тошкент шаҳридаги йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 1 октябрь санасидан 9, 52, 53, 65, 71, 109, 149, 188-автобус йўналишлари мақбуллаштирилади.
Изоҳ (0)