• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 19 сентябрь куни 614 кишида коронавирус аниқланди. Беш аёл ва бир эркак вафот этди

    Ўзбекистонда 18 сентябрь соат 23:30 дан 19 сентябрь соат 23:00 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 614 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет иккинчи кун касалланганлар сони 600 нафардан юқори бўлмоқда. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 50992 нафарга етди. Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 1,2 фоизи 19 сентябрга тўғри келди.

    ССВ ҳисоби бўйича 427, «Дарё» ҳисоби бўйича 445 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 427, «Дарё» ҳисоби бўйича 445 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 614 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 374 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 122 нафар;
    • Наманган вилоятида — 33 нафар;
    • Андижон вилоятида — 21 нафар;
    • Хоразм вилоятида — 16 нафар;
    • Жиззах вилоятида — 15 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 10 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 8 нафар;
    • Сурхондарё вилоятида — 7 нафар;
    • Қорақалпоғистон Республикасида — 5 нафар;
    • Фарғона вилоятида — 3 нафар.
    Кун давомида 11 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Фақат Бухоро, Сирдарё ва Навоий вилоятларида янги ҳолатлар аниқланмади. 28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кунига ўртача 370 нафар янги бемор аниқланиши карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда назорат кўрсаткичи бўлишини қайд этганди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди. Охирги 12 кунда кунлик касалланиш ҳолатлари назорат кўрсаткичидан баланд бўлмоқда.

    Тошкент шаҳрида 374 кишида коронавирус аниқланди. Тошкентда сентябрь ойида энг кам касаллик аниқланган кунда 109 та (3 сентябрь), энг кўп касаллик аниқланган кунда 510 та (11 сентябрь) янги ҳолат рўйхатга олинди. Сентябрнинг 19 кунида Тошкентда касалланганлар сони 5414 нафарга кўпайди. Ҳозирда Тошкентда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 30966 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 60,7 фоизи пойтахт ҳисобига тўғри келмоқда.

    Тошкент вилоятида 10 сентябрь куни 186 кишида COVID-19 аниқланганидан сўнг кунлик касалланиш ҳолатлари пасаймоқда: 11 сентябрда 182, 12 сентябрда 162, 13 сентябрда 143, 14 сентябрда 130, 15 сентябрда 128, 16 сентябрда 126, 17 сентябрда 125, 18 сентябрда 123 ва 19 сентябрда 122 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрнинг ўзида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 2304 нафарга кўпайиб, умумий касалланганлар сони 9509 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 18,6 фоизига тенгдир.

    Наманган вилоятида 33 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрь ойининг 15 кунида Наманганда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 391 кишига кўпайди. Бу қўшни Фарғона вилоятидаги аниқланган барча ҳолатлардан ҳам кўп деганидир. Наманганда касалланганларнинг умумий сони 1300 нафарга етди.

    Андижон вилоятида 21 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда 3 сентябрдан буён узлуксиз равишда касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Ушбу 17 кун ичида вилоятда коронавирусга чалинганлар сони 198 нафарга кўпайди. Бу Жиззах вилоятида бутун эпидемия мавсумида қайд этилган касалланиш ҳолатларидан ҳам кўп деганидир. Андижонда касалланганларнинг умумий сони 1408 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 2,76 фоизи Андижон вилояти ҳисобига тўғри келмоқда.

    Хоразм вилоятида 16 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда август ойида фақат 9 кунда янги касалланиш ҳолатлари аниқланганди. Сентябрнинг 10 кунида Хоразмда янги касалланганлар аниқланиб бўлинди. Ой давомида COVID-19 қайд этилганлар сони 82 нафарга кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 552 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 1,08 фоизи Хоразм вилояти ҳиссасига тўғри келади.

    Жиззах вилоятида 15 кишида коронавирус қайд этилди. Бу вилоятда сўнгги 60 кун ичидаги энг кўп бемор аниқланган кун бўлди. 10 сентябрь куни Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг ўнинчи сессияси материаллари бўйича маълумот бериб, шаҳардаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг COVID-19 бўйича топширган тест натижаларига кўра 52 нафар педагог ходимда инфекция аниқланганини маълум қилганди. Аммо ушбу ҳолатларнинг ҳаммасини ҳам ССВ расмий статистикага киритмади.

    Самарқанд вилоятида 10 кишида коронавирус аниқланди. Сентябрь ойида вилоятда фақат 2, 8 ва 14 сентябрь кунлари янги ҳолатлар рўйхатга олинмади. Ой давомида касалланганлар сони 295 нафарга кўпайди. Самарқандда COVID-19 қайд этилганларнинг умумий сони 2013 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 3,94 фоизи Самарқанд вилоятига тўғри келади.

    Қашқадарё вилоятида 8 кишида касаллик қайд этилди. Сентябрнинг 15 кунида вилоятда янги ҳолатлар рўйхатга олинди. Бу кунларда COVID-19 қайд этилганлар сони 116 нафарга кўпайди. Бу вилоятдаги барча касалланиш ҳолатларининг 10,8 фоизига тенгдир. Қашқадарёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони ҳозирда 1070 нафарни ташкил этмоқда.

    Сурхондарё вилоятида 7 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда сентябрь ойининг 8 кунида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди ва бу кунларда коронавирусга чалинганлар сони 48 кишига кўпайди. Сурхондарёда ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони 679 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 1,33 фоизи Сурхондарё вилоятига тўғри келмоқда.

    Қорақалпоғистон Республикасида 5 кишида коронавирус аниқланди. Республикада охирги 32 кун ичида 16 марта янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган бўлса, бу кунларда бирон марта янги беморлар сони 8 нафардан ошмади. Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 485 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича касалликка чалинганларнинг 0,95 фоизига тенг деганидир.

    Фарғона вилоятида 3 кишида COVID-19 аниқланди. Сентябрь ойида вилоятда 13 кунда янги касалланганлар рўйхатга олинди. Ой давомида Фарғонада коронавирусга чалинганлар сони 47 кишига кўпайди. Фарғонадаги жами касалланганлар сони 375 нафарни ташкил этмоқда. Бу Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 0,73 фоизига тенгдир.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди.

    Биринчи ўлим. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшаган 60 ёшли Т.Т. исмли аёл вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Р.И. исмли аёл вафот этган.

    Учинчи ўлим. Асли Қашқадарёнинг Китоб туманидан бўлган, Тошкент шаҳрида даволанган 70 ёшли Р.С. исмли аёл вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшаган 71 ёшли З.К. исмли аёл вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 82 ёшли Н.Қ. исмли эркак вафот этган.

    Олтинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 65 ёшли Д.А. исмли аёл вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 427 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 445 нафарни ташкил этмоқда.

    ССВ томонидан коронавирус қурбони бўлгани «тан олинмаганлар»:

    • 9 ва 15 июль кунлари Олмалиқ шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёл;
    • ДХА Навоий вилояти бошқармаси ходими Адҳамжон Деҳқонов;
    • Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов;
    • Чилонзор тумани СЭОМ бактериология лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова;
    • Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи Ҳакимбай Халимов;
    • Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов;
    • Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов;
    • Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов;
    • Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри артисти Жанабай Утепбергенов;
    • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, «Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев;
    • «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Вюненко;
    • Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев;
    • Шифокор Фаррух Рустамов;
    • Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Дониёр Жабборов;
    • ИИВ подполковниги Абдураҳмон Пардиев;
    • Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмонов;
    • «Миллий тикланиш» демократик партияси вакили, Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Дилдора Умарова.
    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди. Қашқадарёда яна бир тиббиёт ходими, хусусий клиника бош шифокори Тўрақул Холиқов 65 ёшида вафот этди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган хусусий клиника масъулларининг таъкидлашича, Тўрақул Холиқов сўнгги бир ой давомида коронавирус касаллигидан даволаниб келган. 16 сентябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов 44 ёшда вафот этди. «Дарё» манбалари унинг коронавирусдан даволанаётган бўлганини маълум қилди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3294 нафар бемордан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 762 нафарни ташкил этмоқда. Бу охирги 32 кун ичидаги энг юқори кўрсаткич. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 23,1 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди.

    Касалликдан даволаниш

    19 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида 626 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бу сўнгги 22 кун ичида энг кўп бемор соғайган кун бўлди. Шунингдек, сентябрь ойида еттинчи марта кунлик соғайиш кўрсаткичи янги касалланиш ҳолатларидан ортиқ бўлди.

    Янги тузалганларнинг

    • 351 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 124 нафари Тошкент вилоятида;
    • 72 нафари Наманган вилоятида;
    • 21 нафари Андижон вилоятида;
    • 17 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 16 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 16 нафари Хоразм вилоятида;
    • 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 3 нафари Фарғона вилоятида;
    • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 992 нафар бемордан 47 271 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 92,7 фоизни ташкил этмоқда.  5—9 сентябрь кунлари даволаниш кўрсаткичи пандемия даврида илк марта 94 фоизга чиққанди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 3294 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. 7 сентябрда даволанишни давом эттираётган беморлар сони 2027 нафарни ташкил этаётганди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 2135 нафар. Фарғонада 12, Навоийда 16, Қорақалпоғистонда 21, Сурхондарёда 29, Жиззахда 36, Бухорода 36, Хоразмда 37, Сирдарёда 48, Қашқадарёда 65, Андижонда 106, Самарқандда 139, Наманганда 131 ва Тошкент вилоятида 483 нафар бемор қолди.

    19.09.2020, 23:35   Изоҳ (0)   98101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Отчопар» бозори яқинидан ўғирланган Nexia-3 Қашқадарёдан топилди. Машинани 17 ёшли йигит миниб қочган

    19.09.2020, 22:24

    Ҳалилилло Тўрахўжаев Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори этиб тайинланди

    19.09.2020, 21:59

    Тошкент шаҳрининг қатор мавзеларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

    19.09.2020, 20:53

    Наманганда ота-онасини қўрқитиб қўйиш учун севган қизига пичоқ уриб ўлдириб қўйган йигит қамоққа олинди

    19.09.2020, 20:17

    Нурмат Отабеков ЖССТнинг 12 ёшгача бўлган болалар ниқоб тақиши шарт эмаслиги борасидаги тавсиясини изоҳлади

    19.09.2020, 18:51

    Янгийўл ва Зангиота туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    19.09.2020, 18:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30

    Ўзбекистондаги ОТМларнинг кундузги таълим шаклида қанча талаба таҳсил олаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” ўз уйида “Нефтчи” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 19 май, 22:21

    Абу-Дабида тўлиқ ҳайдовчисиз роботаксилар синовдан ўтказилмоқда 

    Дунё | 19 май, 22:10

    Ўзбекистонда тўрт ойда қанча тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.