Россия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «Ростов» — «Ротор» учрашуви бекор қилинди. Бу ҳақда РПЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Twitter

Таъкидланишича, «Ротор» жамоа вакилларида коронавирус аниқлангани туфайли мазкур баҳсда иштирок эта олмаслигини маълум қилган.

Аввалроқ волгоградликлар клуби карантинга йўл олгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, «Ротор»нинг РПЛ 7-туридан ўрин олган «Краснодар»га қарши ўйини ҳам коронавирус туфайли бекор бўлган ва Волгоград клубига техник мағлубият ёзилганди.

Маълумот учун, «Ротор» мураббийлар штабида ўзбекистонлик мутахассис Максим Шацких фаолият олиб боради.

«Ротор» Премьер Лига 7 туридан кейин 2 очко тўплаган ҳолда сўнгги ўринда бормоқда. Элдор Шомуродов жамоаси эса 11 очко билан 8-ўринга жойлашган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!