«Реал» ҳужумчиси Лука Йович жамоани тарк этмоқчи. Сербиялик футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда, дея хабар бермоқда АS.
Манбага кўра, Йович ижара асосида бошқа жамоага кетиш ҳақида ўйламоқда ва аллақачон вариантларни кўриб чиқишни бошлаб юборган. «Реал» ҳам ўз навбатида футболчисини ижарага беришга ҳамда унинг ўзига бўлган ишончини қайтаришга ёрдам бермоқчи.
Маълумот учун, Йович 2019 йилдан бери «қироллик клуби»да тўп суради. Ўтган мавсумда 22 ёшли футболчи Ла Лиганинг 17 ўйинида майдонга тушиб, ўз номига 2 гол ва 1 голли узатма ёздириб қўйди.
Таъкидланишича, унга ҳозирда «Милан» ва «Ҳерта» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Мавзуга доир: Номи улуғ, супраси қуруқ. Ўйнамасдан миллионлаб евро топаётган 10 нафар таниқли футболчи ҳақида
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)