«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Ҳумоюнмирзо Иминов фаолиятини Беларусь чемпионатида давом эттиради.
«Энергетик-БГУ» 20 ёшли ўзбекистонлик футболчи трансферини эълон қилди. Хабар қилинишича, Иминов ижара асосида минскликлар клубида ҳаракат қилади.
Ҳумоюнмирзо 2000 йилнинг 15 январида Узун туманида туғилган. «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланган футболчиси «шерлар» сафида 9 ўйин ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Пахтакор» ҳужумчиси Жасур Яхшибоев «Энергетик-БГУ» сафида ижара асосида тўп сурганди. Кейинчалик Жасур Солигорскнинг «Шахтёр» клубига йўл олди.
Шунингдек, «талабалар» сафида айни вақтда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров ҳаракат қилади. Умаров мавсум якунида БАТЭ сафига йўл олади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)