• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий банк раиси: «2023 йилга бориб Ўзбекистонда кредит фоиз ставкалари 5-10 фоизга тушиши мумкин»

    Ўзбекистонда 2023 йилга бориб кредит фоиз ставкалари 5-10 фоизга тушиши мумкин. Бунинг учун инфляция даражаси 5 фоизга тушиши керак бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Марказий банк раҳбарининг сўзларига кўра, Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиз этиб белгилангани кредит фоиз ставкаларининг пасайишида муҳим омил бўлмоқда. Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 20,6 фоизгача пасайди.

    Хусусан, юридик шахслар кредитлари бўйича фоиз ставкалари 2020 йил бошидаги 24,3 фоиздан 19,5 фоизгача, жисмоний шахслар кредитлари бўйича эса йил бошидаги 28,1 фоиздан 22,3 фоизгача пасайди. «5-10 фоиз бўлиши учун инфляция 5 фоизга тушиши керак бўлади. Балки, 2023 йилга бориб, ана шундай натижага эришармиз», — деди Мамаризо Нурмуродов.

    Қайд этилишича, коронавирус пандемияси дунёда шиддат билан тарқалгани иқтисодиётга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Айни вақтда Ўзбекистондаги банк мижозлар қўлидаги 26,5 триллион сўмлик кредитнинг 19 триллиони юридик шахсларга тегишли бўлса, қолгани аҳолига берилган. Пандемия муносабати билан кредит олган 85 фоиз жисмоний шахсларнинг тўлов муддати узайтирилган. Агарда 1 октябрдан карантин ҳолати юмшаб, иқтисодий фаоллик тикланса, банклар мижозлар билан ҳисоб-китоб ўтказади. Бироқ корхона фаолияти тикланмаган бўлса, банклар уларга алоҳида ёндашади.

    Маълум қилинишича, 2020 йилнинг саккиз ойида тадбиркорлик субъектларига ажратган кредитлари қолдиғи 40,7 триллион сўмга (24,2 фоиз) ва аҳолига ажратилган кредитлар қолдиғи 10 триллион сўмга (25,3 фоиз) ўсганлигини кўриш мумкин.

    Мамаризо Нурмуродовнинг билдиришича, Ўзбекистон оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Кам таъминланган, иқтисодий аҳволи оғирроқ бўлган аҳоли қатламига кредит ажратиш борасида давлат дастури белгиланган. Унга кўра, 50 миллион сўмгача маблағ ҳеч қандай гаровсиз, секторлар тавсияномаси билан берилади.

    Бу тизим 2018 йилда бошлаган бўлиб, ҳозиргача 9,5 триллион сўмлик кредитлар ажратилган. Бу маблағдан бир миллион нафарга яқин аҳоли фойдаланди. Тизимни ривожлантириш учун давлат ҳисобидан бу йил ҳам 2 триллион сўмга яқин қўшимча маблағ ажратилган. Йил охирига қадар яна бир триллион сўм йўналтириш мўлжалланган.

    Марказий банк раисининг сўзларига кўра, бу пуллар ҳаммага етмаслиги мумкин. Аммо кўпроқ маблағ ажратилмаётганининг ўзига яраша сабаблари бор. Мисол учун, ўтган йилларда берилган кредитларнинг асосий қисми 2020 йилнинг 1 октябригача бўлган муддатда қайтиши керак эди. Аммо уларга яна имтиёз беришга мажбур бўлинди. Агар пандемия давом этса, эски кредитларни узайтириш, янгиларини беришда қийинчилик бўлиши мумкин.

    Шунингдек, Мамаризо Нурмуродов иссиқхона ва чорвачилик йўналишларидаги кредитлар масаласида берилган саволларга ҳам жавоб берган. Бу турдаги кредитларда маблағни нақд пул шаклида эмас, қайсидир фирмаларга ўтказиш қатор саволларни юзага чиқармоқда. Мисол учун, бундай амалиёт туфайли 5 миллион сўмлик қорамол нархи 10 миллион сўмга айланиб қолмоқда.

    «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида энг асосий ва кўп кредитлар айнан шу икки йўналишда берилмоқда. Тўғри, бу ҳолатда истеъмолчи сифатида сиз ҳақсиз. Қорамолни арзон олишга ҳам ҳақлисиз. Лекин жараёнга макроиқтисодий нуқтаи назардан ҳам қарашимиз шарт. Кўпчилик яхши эслайди, 2016 йилда қорамолчилик, паррандачилик, лимончиликни ривожлантириш учун аҳолига кўп миқдорда кредитлар берилди. Шунда айнан қорамол хариди учун 2,7 триллион сўм ажратилган эди. Сўнгра гўшт ва қорамол нархи кескин ошиб кетди. Чунки мавжуд қорамолларнинг маълум эгаси бор. Сиз янги қорамол эгаси бўлмоқчисиз, лекин қорамол сони кўпайгани йўқ. Бу ўз-ўзидан нархларни ошишига олиб келди. Шу сабабли биз вилоят ҳокимликларига туёқ сонини кўпайтирган ҳолда аҳолига кредит беришни талаб қилдик.

    Нақд пул шаклида ҳам бериладиган кредитлар бор. Мисол учун, водий вилоятларида касаначилар, ҳунармандлар кўп. Дўппидўзлар, каштачиларга кредитни нақд пул шаклида берамиз. Яъни карточкага тушириб берилади. Нонвойларга кредитнинг 30 фоизи нақд пулда, қолгани пластик карточкага ташлаб берилмоқда. Бундай шахслар берилган тавсияномада фаолиятининг маълум қисми бозорда нақд пул билан боғлиқ экани кўрсатилади», — дея маълум қилган Марказий банк раҳбари.

    Мавзуга доир: Марказий банк асосий ставкани пасайтириб, 14 фоиз этиб белгилади

    16.09.2020, 06:53   Изоҳ (0)   19994
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда тўй сайлида гуруҳ бўлиб ҳаракат қилган 9 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди

    16.09.2020, 06:11

    Фарғонада «Агробанк» ходими мижозларнинг пластик карталаридан 150 млн сўмдан ортиқ пул ўғирлагани аниқланди

    16.09.2020, 01:38

    Ўзбекистонда 15 сентябрь куни 570 кишида коронавирус аниқланди. Етти бемор вафот этди

    15.09.2020, 23:55

    Қашқадарё Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази 855 нафар ўқитувчи коронавирусга чалинганини рад этди. Ҳолбуки, мазкур маълумотни марказ бош врачи тасдиқлага...

    15.09.2020, 23:45

    Қўшкўпир ФВБ бошлиғи COVID-19 ташхиси билан шифохонага ётқизилган ва вафот этган. ССВ эса унда коронавирус аниқланганини рад этди

    15.09.2020, 23:17

    АҚШ ва Канададаги ўзбекистонликлар Сурхондарёга 50 минг долларлик кислород концентрати, пулсоксиметр ва шахсий ҳимоя воситалари юборди

    15.09.2020, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.