• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Инсультнинг олдини олиш учун амал қилиш керак бўлган тавсиялар

    Инсульт – хавфли касалликлар орасида учинчи ўринни эгаллайди. Афсуски, ушбу касалликдан тузалган беморлар орадан беш-олти йил ўтиб, яна қайта касалликка чалиниш ҳолати кузатилади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Инсульт касаллиги тўсатдан содир бўлмайди

    Балки бу ёшда инсульт ҳақида ўйламаслик мумкиндир, аммо 35-64 ёшдаги аёллар эркакларга нисбатан 3 марта кўпроқ ушбу касалликка дуч келади. Статистика маълумотларига кўра, 60 фоиз инсультга чалинган аёл беморларнинг ҳаёти ўлим билан якун топади.

    Аслида инсультга чалинган организмда нималар содир бўлади? Аввало, миянинг маълум бир қисмида қон айланиши камаяди ёки умуман тўхтайди. Бу қонда ҳосил бўлган тромблар мияда артерия ёки капиллярни тўсиб қўяди ёки қон томирлари мияда ёрилиб кетиши оқибатида келиб чиқади. Иккала ҳолатда ҳам миянинг зарарланган қисмидаги ҳужайралар кислород олишни тўхтатади ва ўлишни бошлайди. Кўпчиликда савол туғилади, нима учун аёлларда касал бўлиш хавфи юқори? Бунинг асосий сабабларидан бири асосан, ортиқча вазн. Ортиқча вазн эгалари учун ҳар қандай касалликнинг хавфи бир неча бора ошади. Шунинг учун ҳам ҳар ким қон босими, холестерин, қондаги қанд миқдори ва юрак уриш тезлигини кузатиб бориши жуда муҳимдир. Агар инсон вазнининг одатдагидан ортиқча эканлигини сезса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиши зарур. Агар кўрик натижалари инсульт хавфини тасдиқласа, зудлик билан турмуш тарзини ўзгартириш ва даволанишни бошлаш керак. Дарҳақиқат, инсульт белгилари бир неча йиллар давомида шаклланиши мумкин. Бу давр мобайнида беморлар саломатликни тиклаш учун, албатта, улгуриши керак.

    Мия учун фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш керак

    Инсультнинг олдини олишда ҳар қандай озиқ-овқат дўконида ҳамёнбоп нархда сотиладиган лавлаги энг самарали маҳсулотлардан бири саналади. Ушбу сабзавот нитрит, қон босимини пасайтирадиган моддаларга бой. Баъзи мутахассислар лавлаги мияда қон айланишини яхшилаши ва қон томирларининг ўсишини рағбатлантириши мумкин, деб ҳисоблайди. Шунинг учун рационга лавлагини киритиш ва соғлом овқатланиш қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади. Шунингдек, кўпроқ сабзавот, мева балиқ, ёғсиз гўшт, донли маҳсулотлар истеъмол қилиш керак. Тез овқатланиш ва шакар тановул қилишни иложи борича камайтирган маъқул.

    Туз истеъмолини меъёрдан оширмаслик зарур

    Тайёр бўлган таом устидан яна туз сепиб тановул қилиш жуда хавфли ҳисобланади. Танада тузнинг кўплиги қон босимининг кўтарилишига олиб келади, бу эса инсульт касаллигини келтириб чиқаради. Бугунги беморларнинг аксарияти қондаги шакар миқдорига эътибор беради-ю, аммо уларнинг оз қисми эса танадаги туз ҳақида ўйлайди. Бугунги кунда тезпишар таомлар, фастфуд ва консервалар том маънода туз билан тўлдирилган. Колбаса маҳсулотлари, дудланган гўшт, пицса ва лазаня – ҳар қандай ёшдан қатъи назар барча рад этиши керак бўлган овқатлардир. Тавсия этилган миқдорга кўра ҳар куни 5-6 грамм туз истеъмол қилиш етарли.

    Инсультнинг асосий белгилари

    Инсультнинг асосий аломатларидан бири бу қўл ва оёқларда кўпинча, бир томонида сезгирликни йўқотишдир. Аммо бу билан бемор инсультни бошдан кечирганми ёки бошқа бир касаллик туфайли ушбу ҳолат кузатилаётганига аниқлик киритиб олиши керак. Бунинг учун яна 4 асосий белгига эътиборли бўлиш лозим.

    Табассум. Инсульт юз берган инсонда табассум пайтида оғизнинг бир бурчаги кўтарилади, иккинчиси пастга тушади.

    Нутқ. Дудуқланиб, секин гапириш кузатилади.

    Қўллар. Бемор икки қўлини бир текисда кўтара олмайди, чап томони пастроқ туради.

    Тил. Одатда тил бир томонга осилгандек кўринади.

    Агар ушбу белгиларнинг ҳеч бўлмаса бир донаси кузатилса ҳам, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

    Бемор тинчланишга ҳаракат қилиши керак

    Қон босими кўтарилишига олиб келадиган сурункали стресс соғлиқ учун хавфли ҳисобланади. Иш ёки ёки уйдаги асабийлик инфарктга чалиниш эҳтимолини янада оширади. Сабаби сурункали стресс кундан кунга танани заифлаштириб боради, тана аъзоларида яллиғланишни келтириб чиқаради, кортизол гормонининг секрециясини кучайтиради, бу эса ҳужайраларнинг шикастланишига олиб келади. Инсоннинг руҳий ҳолатига эътибори жисмонан соғлом бўлишнинг гаровидир.

    Мавзуга доир:

    • Гастрит, тиш оғриғи ва бошланаётган инфаркт билан адаштириш мумкин бўлган 3 та касаллик
    • Бош оғриғи ёки инсульт? Уларнинг тўртта муҳим фарқи
    • Бош айланиши, оёқ увишиши, хуррак. Зудлик билан шифокор кўригига боришни тақозо этадиган симптомлар

    16.09.2020, 15:58   Изоҳ (0)   34983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима учун араб хурмосини ширинлик ўрнига истеъмол қилиш тавсия қилинади?

    16.09.2020, 12:47

    Кузда шамоллашни истамаганлар учун шифокордан 8 та маслаҳат

    16.09.2020, 09:28

    Занжабилни рационга киритиш учун 9 сабаб

    15.09.2020, 11:34

    Қўл ва оёқнинг доимий музлаши касаллик белгиси бўлиши мумкинми?

    14.09.2020, 20:27

    Куз ва қишда канда қилмаслик керак бўлган D витаминига бой 6 маҳсулот

    14.09.2020, 10:26

    Ўпка саратони: Кўпинча эътибордан четда қоладиган 7 та аломат

    13.09.2020, 21:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қаттиққўл ҳокимият ва уруш эффекти” — Қирғизистон жон бошига даромад бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    Марказий Осиё | 2 июл, 18:55

    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

    Реклама | 2 июл, 18:00

    Сериал ўз вақтида тугади: “Калмар ўйини” 3-мавсумининг кутилмаган, аммо ажойиб тарзда якунланишининг 5 сабаби

    Кино | 2 июл, 18:40

    Тошкент вилоятида яна 45 та нуқтада микро ГЭС қурилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 18:25

    Германияда қидирувдаги эркак Эрон учун жосуслик қилишда айбланиб, ҳибсга олинди

    Дунё | 2 июл, 18:10

    Кастингдан ўтган бўлса-да фильмда рол ижро этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган актёрлар

    Кино | 2 июл, 17:59

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Реклама | 2 июл, 16:30

    Қашқадарёда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан кўмир етказиб бериш бўйича ўтказган тендери бекор қилинди — Антикоррупция агентлиги

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:49

    “Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.