Ўзбекистонда 2020 йилнинг саккиз ойи давомида йўл ҳаракати иштирокчиларининг тан жароҳати олиши билан боғлиқ 2605 та, ўлим билан боғлиқ 991 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг ўтган саккиз ойи давомида велосипедлар иштирокида 492 та автоҳалокат қайд этилган. Уларда 143 киши вафот этган.
Мазкур давр мобайнида мотоцикл ва скутерлар иштирокида 63 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ва уларда 9 киши ҳалок бўлган.
Аввалроқ Ўзбекистонда саккиз ойда оқибати ўлим билан тугаган салкам 1000 та ЙТҲ юз бергани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Қашқадарё Damas ҳайдовчиси велосипедчини уриб юбориши оқибатида жабрланувчи вафот этди
- Фарғонада Isuzu юк машинаси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди
- Навоийда Nexia ҳайдовчиси маст ҳолда велосипед бошқариб кетаётган фуқарони уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди
- Фарғонада Nexia ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди
- Навоийда юк машинаси ва велосипед тўқнашиши оқибатида 65 ёшли велосипедчи воқеа жойида вафот этди
Изоҳ (0)