Россиянинг Москва шаҳри полицияси пойтахт кўчаларида сайр қилиб юрган буғуни тутиш учун махсус операция ташкиллаштирди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳайвонни ўрмонга қайтариш кераклигини тавсия қилди, аммо буғу шаҳарни тарк этишни хоҳламади, деб ёзади Esquire.
Буғуни эрталаб 1-Владимир кўчасида, олма дарахтининг ёнида турган пайтда пайқаб қолишган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бундай буғулар кўпинча Перово ёки Вешняки вилоятида учрайди.
Полиция ходимлари жониворни йўл ҳаракати қоидаларини бузганда ва ўтиш мумкин бўлмаган жойдан кесиб ўтиши давомида бир қанча вақт таъқиб қилди.
Оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, буғу ўрмонга қайтишга шошмаган, аксинча кўча бўйлаб саёҳат қилган, автомобилларни ҳидлаб кўрган ва 672-мактабга ҳам мўралаб чиққан.
Аммо охир-оқибат полиция уни табиий яшаш жойига кузатиб қўйди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)