Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX компанияларининг асосчиси ҳамда раҳбари Илон Маск журналистлар унинг тўрт ойлик ўғлининг исмини айтганида гап нима ҳақида кетаётганини тезда англай олмади, деб ёзади Unilad.
Мазкур ҳолат Германияда ҳозирда Tesla учун қурилаётган Giga Berlin корхонасига амалга оширилган ташриф вақтида содир бўлган.
Миллиардердан Х Æ А-12нинг ишлари қалай дея сўрашган. Маск саволни қайтаришни сўраган ва шундан сўнг кулиб жавоб қайтарган: «Ҳа, сиз менинг ўғлимни назарда тутяпсизми?».
https://www.instagram.com/p/CE9fKtDBaHi/
Tesla раҳбари ўғлининг исми худди паролъ каби янграши ҳақида ҳазиллашган. Унинг қўшимча қилишича, болакайнинг аҳволи яхши.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Илон Маск ва канадалик қўшиқчи Граймс яқинда туғилган ўғил фарзандига Х Æ А-12 деб исм қўйган эди. Х Æ А-12 дунёга келган Калифорния штати қонунчилигига кўра, болага исм қўйишда инглиз алифбосидаги 26 та ҳарфдан, шунингдек, апостроф ва чизиқчалардан фойдаланиш мумкин. Эможи, рақамлар ва бошқа тушунарсиз белгилардан фойдаланиш тақиқланган.
Кейинроқ миллиардер ва хонанда болага бошқа исм қўйишга мажбур бўлган. Эндиликда уларнинг ўғли Х Æ А-Хii исмини олган.
Изоҳ (0)