Англиянинг Линкольншир графлигида жойлашган ёввойи табиат боғидаги сўкинадиган тўтиқушларни оммага кўрсатмасликка қарор қилинди. Бунга қушларнинг ташриф буюрганларни сўккани сабаб бўлган, деб ёзади The Sun.
Ҳайвонот боғи раҳбари Стив Николснинг сўзларига қараганда, изоляция вақтида қушларнинг тинимсиз ҳақорат қилиши ва сўкиниши эгасининг жонига теггани сабаб у тўтиларини ҳайвонот боғига бериб юборган. Қушлар назоратчилардан бирини «семиз» деб ҳақоратлаган, ташриф буюрганларга бўлса қўпол равишда «йўқол» деб айтган. Улардан бири сўкинишни бошлаган, қолганлари давом эттирган.
Николснинг қўшимча қилишича, тўтиқушлар эътибор жалб қилишни яхши кўради. Шу сабаб улар бир-бири билан уришиб, сўкинади кейин бўлса баланд овозда кулади.
Ҳайвонот маъмуриятига ҳали қушлар устидан шикоят бўлмаган. Қушларнинг тўсатдан сўкиб юбориш эҳтимоли борлиги сабаб улар ташриф буюрувчилар кўзидан узоқ сақланади, дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
- Америкалик мусиқачи Игги Попнинг тўтиқуши Австралия ҳайвонлар шифохонасига васий бўлди (видео)
- Аргентинада тўтиқуш қотиллик жинояти бўйича судда гувоҳ сифатида кўрсатма беради
- Америкалик аёл тўтиқушлари учун расмлар галереясини яратди. У машҳур суратларни қушларга мослаб қайта чизди (фото)
- Ҳиндистонда жосусликда айбланиб, 3 йилга қамалган кабутар озодликка чиқарилди
- Тонга оролларида 60 минг йил аввал яшаган ярим метрлик кабутар қолдиқлари топилди
Изоҳ (0)