Twitter тармоғида ёш журналист Киану Ривз Канададаги Тедди айиқчалари анжуманидан тайёрлаган 36 йил аввалги видеоролик пайдо бўлди. Бу ҳақда Esquire хабар берди.
Киану 20 ёшида CBC телеканалидаги «Going Great» болалар шоусида мухбир бўлиб ишлаган. У ҳозир 56 ёшда.
Who better to honour a childhood favourite than Canada's beloved Keanu Reeves!
— CBC (@CBC) September 9, 2020
Happy #NationalTeddyBearDay! pic.twitter.com/7JWJKbVbqX
9 сентябрь куни Тедди айиғи шарафига байрам нишонланади. Ушбу сана муносабати билан CBC ёш Ривзнинг репортажидан парчаларни Twitter тармоғига жойлади.
Видеонинг бошланишида актёр ушбу тадбирда ақлдан озиш мумкинлигини ва нима учун айиқлар «Тедди» деб номланишига қизиқади. У аёлларнинг биридан айиқ боласи қаерда ўқиганини сўрайди, аёл «Панжаларни тайёрлаш мактабида» деб жавоб беради.
Ушбу видеонинг тўлиқ версияси Facebook тармоғига ҳам жойлаштирилди.
https://www.facebook.com/cbc/videos/731264481054390/
Интернет фойдаланувчилари видеони жуда яхши қабул қилди ва ёш Ривзни ёқимтой деб баҳо берди. Кўпчилик актёр билан гифларни баҳам кўра бошлади.
Ушбу репортаждан 5 йил ўтгач Киану «Билл ва Тед» комедиясида роль ўйнади. Яқинда бу фильмнинг давоми етук актёрлар иштирокида намойиш этилди.
Изоҳ (0)