• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ—Буюк Британия ҳамда АҚШ ва Хитой муносабатлари. COVID-19 хавфли пандемияларнинг сўнггиси эмасми? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтиб бораётган ҳафтада дунё матбуотида эълон қилинган ва муҳокама марказида бўлган мақолалар шарҳи билан таништиради.

    АҚШ ва Буюк Британия муносабатларининг бугунги аҳволи

    АҚШ ва Буюк Британия ўртасидаги дипломатик муносабатлар бир нечта урушларга қарамасдан Иккинчи жаҳон урушидан кейинги давр мобайнида либерализм ва демократиянинг ўзига хос эталони сифатида намуна бўлди, деб ёзади The Project Syndicate нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШ ва Буюк Британиянинг дунё жамиятидаги нуфузи бундан 70 йил аввал ўта юқори эди. Икки мамлакат биргаликда насизми ва япон милитаризмини либерализм ва демократияни ҳимоя қилиш мақсадида яксон қилди. Сталин раҳбарлигида Совет Иттифоқи икки инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларнинг муваффақиятига эса бошқача кўз билан қараган бўлса-да, айнан АҚШ ва Буюк Британия Иккинчи жаҳон урушидан кейинги сиёсий вазиятни белгилаб беришда асосий ўйинчи сифатида иштирок этди.

    Иккинчи жаҳон урушидан кейин юзага келган сиёсий тартибнинг асослари 1941 йилда Уинстон Черчилль ва президент Франклин Рузвельт ўртасида Нюфаундленд қирғоқлари яқинидаги кемада имзоланади. Улар тузган битим халқаро ҳамкорлик, инсонларнинг эркинликлари ва озодликлари учун хизмат қилишини назарда тутарди. Черчилль инглиз мустамлакаларига бу қоидаларни ёйишни ёқтирмаган бўлса-да, АҚШ асосий битим имзоланиши илинжида Черчилль хушламайдиган мавзуда баҳс юритиш мавзусида ёпиқ қозон ёпиқлигича турсин, деган мақолга амал қилган ҳолда иш тутди. Рузвельт назарида америка-инглиз муносабатлари ҳар нарсадан устун туриши лозим эди.

    Бироқ Британиядаги Брехит ва АҚШда ҳокимият тепасига Дональд Трампнинг келиши икки инглизча сўзлашувчи мамлакатларнинг истиқболли муносабатларига хира тортгандек. Британияда ҳам АҚШда ҳам консерваторлар партияси популист сиёсатчиларнинг панжасига тушиб қолди. Натижада, айрим иқтисодий масалаларга Вашингтон ва Лондон турли муносабат билдира бошлади. Мисол учун, расмий Лондон Huawei компаниясининг 5G алоқа тизими Британия иқтисодиётига катта даромад олиб келиши ҳақида гапирса, Вашингтон Лондондаги ҳамкасбларини Huawei ички хавфсизлик учун катта муаммо эканига ишонтириб келмоқда.

    Бугун Трамп етакчилигидаги АҚШ Рузвельт бутун президентлиги давомида ҳимоя қилган қадриятларга қарши чиққан ҳолда изоляционизм сиёсатини дастак қилиб олган бўлса, Борис Жонсон Сер Уинстон Черчилль орзу қилган бирлашган Европа ғояларидан чекиниб, Европага орқа ўгириб олди. Бундай сиёсатга нималар сабаб бўлди? Сабаблари эса иқтисодий тенгсизлик, эскирган бошқарув институтлари, ўзидан мамнун сиёсий элита, иммигрантларга нисбатан чап кўз билан қараш ҳам АҚШ, ҳам Буюк Британиянинг зиёнига ишламоқда.

    Трампнинг «Аввало Америка манфаатлари» шиори АҚШни бутун дунёдан, энг аввало, азалий иттифоқчилари бўлиб келган ғарбнинг демократик институтларидан иҳоталаб қўймоқда. Трамп ўз нутқларида АҚШнинг оқ танли, олий  маълумотга эга бўлмаган, мамлакатнинг юқори табақаларидан ҳафсаласи пир бўлган қатламига мурожаат қилган ҳолатда ўз сиёсатини юритмоқда. Бунинг илдизлари эса кичик Бушнинг Ироқдаги авантюра уруш ўчоғини очиши билан қурбон бўлган америкаликларнинг яқинларига ёқиш билан боғлиқ нутқларида намоён бўлмоқда.

    Бир вақтлар барча америкалик президентлар назарида булдог монанд Уинстон Черчилль қиёфаси ҳақиқий англо-саксларнинг чин сиймоси эди. Кичик Буш ҳам, собиқ Британия бош вазири Тони Блэр ҳам Черчиллга ҳавас қилар ва унинг сиёсатидан илҳом оларди. Блэр ўз нутқларининг бирида Иккинчи жаҳон уруши даврида фақатгина бир мамлакат Британия тарафида бўлганини ва шу сабабли ҳам Британия АҚШнинг Ироқдаги уруши даврида америкаликлар билан бирга бўлиши кераклигини уқтирганди. Кейинчалик эса Блэр тарихий хатоликка йўл қўйгани, Блэрнинг ўтмишни қўмсаши аҳмоқлик бўлгани барчага ошкор бўлиб қолди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бундан ташқари, 1956 йилдаги Суэтс, 1960 йиллардаги Вьетнам, 2003 йилдаги Ироқ урушлари АҚШ ва Британия раҳбарларининг ўтмишни қўмсаш борасидаги сиёсати уларнинг Невилл Чемберленнинг 1938 йилдаги «қаноатлантириш» сиёсатига ҳам ўхшаб кетади. Британия бош вазири Чемберлен мамлакати урушга тайёр эмаслигини билганиданми ёки Гитлер билан урушга киришга жазми етмаганиданми, Гитлерга Чехословакияни аннексия қилишга йўл қўйиб берганди. Черчилль эса Чемберленнинг мазкур сиёсатини қоралаганди. Урушдан кейинги даврда АҚШ ва Британия раҳбарияти Черчиллдек қатъиятга тақлид қила бошлади.

    Бироқ бундай сиёсат Британияни банкротлик ёқасига олиб келиб қўйди. Британия Европадан ўзини олиб қочди, чунки инглизлар назарида фақат Британиягина Иккинчи жаҳон урушида Гитлер Германиясини мағлуб қилгану, қолганлар Германиянинг вассалларига айланганди. Вассалларга айланганлар олдида Британия тенг бўлиши инглиз ҳукмрон элитасининг нуфузига доғ туширгандай эди.

    Бу хато сиёсат бўлса-да, инглиз ҳукуматининг сиёсати токи Гарольд Макмиллан ҳокимият тепасига келмагунича рад этилди. Гарольд Макмиллан Британия Европа қитъасиз ютқазишини очиқлади. АҚШ эса инглизларни Европада ўз «тенги» билан муносабатда бўлишга ундашдан тап тортмай келди. Ҳаттоки АҚШ давлат котиби Гарольд Макмиллан дастуридан сўнг Британия Европада етакчи бўлиш имкониятини бой берганликда айблади. Британия АҚШ этагини тута бошлади.

    Натижада, бугун АҚШ ва Британия тобора ўзларини Европа мамлакатларидан узоқлаштириб бормоқда. АҚШ ва Британиянинг урушда ғолиб мамлакат бўлгани бугунда дунё бўйлаб янги сиёсий фалокатларга олиб келмоқда. Ғолиб эса ҳозирча номаълум.

    Инсониятни яна қандай пандемиялар кутмоқда?

    Ғарблик юқумли касалликлар билан шуғулланувчи олимларнинг тахмин қилишларича, яқин келажакда оммавий эпидемиялар тоборо кўпроқ такрорлана бошлайди. COVID-19 пандемияси инсоният юзлашган пандемияларнинг сўнггиси эмас, деб ёзади The Vice нашри.

    Америкалик етакчи иммунолог, аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи ва эпидемиолог Дэвид Моренс назарида  яқин келажакда дунё аҳолиси сонининг кўпайиши, табиатга инсоннинг салбий таъсири натижасида коронавирусга ўхшаган пандемиялар кўпроқ юзага кела бошлайди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    The Cell илмий журналида эълон қилинган мақолада Фаучи ва Моренс сўнгги ўн йилликда чўчқа гриппи, Зика вируси, Эбола каби касалликлар кўп тарқалгани ҳолатлари аниқланганини ўз тахминларининг асослари сифатида далиллашади. Олимлар назарида 2019 йилда бошланган коронавирус бу инсоният тўқнаш келган навбатдаги пандемияларидан бири.

    Мутахассислар фикрича,  янги ва хавфли вазиятнинг юзага келиши сабаблари мураккаб ва жиддий изланишлар ўтказилишини талаб қилади. Фаучи ва Моренснинг изоҳлашларича, инсоният тахминан 12 минг йил олдин неолит даври инқилоби бошланган даврдан бери тўхтовсиз равишда турли янги пайдо бўлган юқумли касалликларга қарши курашиб келади. Аммо сўнгги ўн йилликда юқумли касалликларнинг тез-тез такрорланиши инсониятни янада жиддийроқ хавфлар кутиб турганидан дарак.

    Сўнгги пайтда такрорланаётган аксар вируслар дастлаб сутемизувчи ҳайвонларда пайдо бўлмоқда ва кейин инсонларга юқмоқда. Аҳоли сонининг ўсиши, инсонларнинг кўчиб юриши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши янги юқумли касалликларни юзага келишига ва кенг тарқалишига сабаб бўляпти.ьГлобаллашган дунёда инсонларнинг бир ердан иккинчи ерга саёҳат қилиши жараёни енгиллашгани сари юқумли касалликларнинг ҳам пайдо бўлиши ва тарқалиши осонлашмоқда. Бу эса инсониятга катта хавф солмоқда, деб изоҳ беради Фаучу ва Моренс.

    Ичимлик сувини сақлаш, юқумли касалликларга чалинган қуш бозорларини тозалаш жараёни ҳам юқумли касалликлар тарқалишининг сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Айни шундай вазиятда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мумкинми? Мутахассислар назарида, агарда инсонлар ўз табиатларини ва одатларини ўзгартира олмаса, COVID-19 инсониятни кутиб турган хавфли юқумли касалликларнинг навбатдагиларидан бири бўлади.

    Мелбурн университети микробиология профессори Жеймс Жилкерсон ҳам Фаучи ва Моренснинг илмий хулосаларига монанд фикрни билдирди ва инсоният COVID-19 пандемиясига қарши курашдан тегишли хулоса чиқаришига умид қилишини айтди. Шунингдек, Жеймс Жилкерс назарида, мутахассислар келажакда кутиб турган янги пандемияларга қарши кураш, уларга қарши антибиотиклар, вирусга қарши вакциналар ишлаб чиқаришга тайёр туришлари керак. Бу эса эҳтимолий хавфларнинг олдини олишга ёрдам беради.

    Олимлар назарида, вакциналарнинг ўзигина инсонларга вирусларни енгишда ёрдам беришга ожиз. Бугунги жамиятда инсониятнинг табиатга таъсири бениҳоя улкан экани, инсониятнинг хатти-ҳаракати табиатга катта хавф туғдираётгани янги хавфли  юқумли касалликларни келтириб чиқараверади.

    АҚШ ва Хитой: савдо урушидан технологиялар урушига ўтиш даври

    Президент Трамп 3,5 йиллик президентлиги даврида ва ниҳоят Хитойга қарши технологик рақобатда қўлланиладиган стратегия ишлаб чиқди. Бу стратегия ўз ичига Хитойга зарур бўлган маҳсулотларни етказиб беришни қисқартиришдан то маҳсулот экспортига қўйиладиган тақиқларни ўз ичига олади, деб ёзади The Foreign Affairs нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Трамп маъмуриятининг Хитойга қарши санкциялари кўпинча етарли даражада ўйланмаган ва ҳаттоки АҚШнинг ўзига ҳам зарар келтирувчи чоралар бўлиб қолаётганди. Янги стратегия эса Хитойга технологияларни етказиб беришни чекловчи хусусиятга эга бўлиб, АҚШнинг ўзида технологияларни яратишга имкон беради.

    Расмий Пекин ҳам АҚШга нисбатан сиёсатини ойдинлаштириб олди. Хитой АҚШга тобе бўлиб қолмаслиги учун ўз ярим ўтказгичлари ва технологияларини ривожлантиришга бел боғлади. Бу мақсадда Хитой ҳукумати ўзининг технологик компанияларини «Бир камар, бир йўл» ташаббусида қатнашишларини рағбатлантирмоқда. Агар инновацион компаниялар Хитой ҳукумати ташаббусида иштирок этадиган бўлса, бу Хитойнинг АҚШдан экспорт қилинадиган инновацион технологияларга қарамлигининг олдини олади.

    Бироқ технологик урушдан ким ютади, ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда. Икки қутбга ажралган технологиялар олами келажаги ҳозирда айтиш мумкинки, ривожланиши секинлашади. Deutsche Bank маълумотларига кўра, технологиялар уруши харажатлари яқин беш йиллик истиқболда 3,5 триллион долларга тушишини башорат қилди. Шунга қарамасдан, АҚШ ва Хитой ўзларида технологияларни ривожлантиришга урғу бермоқда. Бу эса икки мамлакатга миллий хавфсизлик масалаларига ҳам эҳтиёткорона ёндашишларига асос бўлади.

    Хитойнинг АҚШга қарши стратегияси асослари

    Трамп маъмурияти Хитойга қарши технологиялар урушини эълон қилар экан, агарда АҚШдаги ҳукумат ўзгарадиган бўлса, ўз сиёсатини янада обдон ўйлашига тўғри келади. Tik Tok, We Chat иловалари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун АҚШ ҳукумати ўз ҳуқуқий базасини махфийлаштиришга ёрдам берадиган жиҳатларни қайта кўриб чиқишига тўғри келади. Янги АҚШ ҳукумати эса анча кенгроқ ўзгаришларни татбиқ этиши ва бу технологик рақобатга таъсир қилиши мумкин.

    Мисол учун, Трамп маъмурияти сунъий интеллектдан ҳимояланиш учун тақрибан 30 фоизга технологиялар соҳасидаги харажатларни оширишни таклиф қилди. Бошқа соҳалар ҳам шундай имтиёзларни қўлга киритиши мумкин. Яна бир жиҳат, агар АҚШ ақлли иммиграция сиёсатини юритганда эди, эҳтимол Европа Иттифоқи, Австралия, Канада, Буюк Британиядаги «ақлли миялар» меҳнатларини Хитойга эмас, АҚШнинг рақобатда ютиб чиқиши учун ишлатган бўларди.

    Аммо айни пайтдаги АҚШнинг иммиграция борасидаги ксенофобияга асосланган сиёсати америкаликлар учун фақат зиён. Хитой ҳам ўз навбатида юқори технологиялар борасида АҚШга таяна олмаслигини тушиб қолди ва янги имкониятлар ҳаракатида.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шу мақсадда июль ойида Хитой раҳбари Си Цзиньпин хитойлик технология компаниялари раҳбарлари билан мулоқот қилди ва уларни ватанпарвар бўлган ҳолда сунъий интеллект, чиплар ва интеллектуал мулк масалаларида инновацион технологияларни яратишга рағбатлантирди. Ҳозирда Alibaba, Tencent каби Хитой компаниялари ярим ўтказгичлар, смарт чиплар борасида изланишларни бошлаб юборди. Хитой, шунингдек, АҚШнинг санкцияларини четлаб ўтадиган инфратизим устида иш олиб бормоқда.

    Шу мақсадда Huawei компанияси Google компаниясининг тадқиқотчиларини ўз тарафига оғдириб олиш учун бир миллиард доллар сарфлашини эълон қилди. Бу компаниялар, шунингдек, Европада ва «Бир камар, бир йўл» ташаббусига аъзо мамлакатлар орасида ўз хизматларини таклиф қилиш билан ҳам шуғулланади.  Қўшимча тарзда, Хитой ҳукумати АҚШ ва Европанинг бир қатор компанияларини Хитойдаги бизнес юритишларига тўсиқ бўлувчи рўйхат тайёрламоқда. Айрим таҳлилчилар назарида Apple ва Қуалcом АҚШнинг Huawei’га қарши сиёсати учун жазоланиши мумкинлигини ҳам тахмин қилмоқда.

    АҚШда ким президент бўлишидан қатъий назар, икки мамлакатнинг технологик уруши кўплаб салбий оқибатларни юзага чиқаради. Энг асосийси, Хитой АҚШнинг савдо урушларига кўз юмиб келган бўлса, технологик уруш даврида америкаликларга муносиб жавоб қайтаришни кўзламоқда. Бу эса расмий Пекин расмий Вашингтоннинг ҳар бир сиёсий қадамига муносиб жавоб беришга қодирлигидан дарак.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    13.09.2020, 08:15   Изоҳ (0)   46577
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аукционга қўйилган 102 каратли бриллиант, 15 тонналик самолётни тортган полвон, тўқ сариқ осмон. Ҳафта суратлари

    12.09.2020, 23:57

    AstraZeneca COVID-19 вакцинасини синовдан ўтказишни давом эттиради

    12.09.2020, 22:13

    БАА янги карантин жорий этмайдиган бўлди

    12.09.2020, 19:59

    Россия Транспорт вазирлиги 15 йилдан сўнг жамоат транспортларини бепул қилишни таклиф этди

    12.09.2020, 19:11

    Бразилия президенти мамлакат коронавирусни енгганини маълум қилди

    12.09.2020, 18:59

    Эрон ҳукумати 2018 йилда норозилик намойишларида қатнашган 27 ёшли курашчини қатл қилди

    12.09.2020, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Xiaomi бош терисини ҳимоя қилувчи “ақлли”фен ишлаб чиқарди

    Лайфстайл | 2 июн, 14:20

    Ирландия қирғоқларида 350 йил олдин чўкиб кетган кема топилди (видео)

    Дунё | 2 июн, 14:17

    Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади 

    Дунё | 2 июн, 13:53

    Месси ва Роналду бир жамоада ўйнаши мумкин

    Спорт | 2 июн, 13:35

    Қўрқинчли тушлар инсон соғлиғи ҳақида нималарни айтиб бера олади?

    Лайфстайл | 2 июн, 13:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.