Британияда Ен Никсон исмли фуқаро «ВАЗ-2105» базасида пойга автомобилини яратди. Унга 800 от кучига эга NASCAR моторини ва Porsche «подвеска»си ўрнатилади, деб хабар беради Motor.
Эн Никсон — пойга ва ралли автомобилларини тарихий мусобақалар, шунингдек, эски техникаларни қайта тиклашга ва уларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган Чиллингҳам-Нихон Motorsport командасига эгалик қилади. Унинг боксига «ташриф буюрадиган» доимий меҳмонлар қаторидан МГ Метро 6R4, Audi Quaatro ва классик Aston Martin DB5 ва DB6 ўрин олган.
Шу билан бирга, Эн «Lada»ларга ҳам ишқибоз. У бу сафар ўзига пойга автомобилини яратиш учун «ВАЗ-2105» базасидан фойдаланди. Таъкидланишича, унинг автомобили нафақат ташқи кўриниши билан «Жигули»ни ёдга солади, балки асосини «бешлик»нинг пўлат кузови ташкил этади.
«Lada» Американинг NASCAR пойга автомобиллар сериясига тегишли V8 моторига эга бўлган — бу 850 от кучига эга Dodge RP57 двигатели. Sekvental 6 поғонали узатмалар қутиси эса Англиянинг Quaife фирмасига, тўлиқ мустақил «подвеска» эса Porsche 996 GТ2’га тегишли.
Машинанинг аэродинамик кўринишини 1970 йилларнинг афсонавий пойга суперкари — Ford Zakspeed Capri асосида яратишга қарор қилинган. Унинг улкан анитқанотлари 5 гуруҳидаги «лимитсиз» моделни ёдга солади. Кузов қисми хавфсизлик каркаслари билан кучайтирилган.
Аввалроқ Украинада «Запорожец» Zazerati «суперкари»га айлантирилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)